RU

Последние новости

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

Мухтор Қурбонов: “Ғузордаги биринчи учрашувда ҳаяжон бўлди” Новости

Мухтор Қурбонов: “Ғузордаги биринчи учрашувда ҳаяжон бўлди”

“Шўртан” ва “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббий қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
-   Гарчи, мавсумнинг иккинчи тури бўлса-да, ўз мухлисларимиз - ғузорликлар олдида биринчи учрашувда майдонга тушганлигимиз учун йигитларда бироз ҳаяжон сезилди. Шунинг учун ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни қўлга олсак-да ва бир нечта хавфли вазиятлар яратган бўлсак-да, уларни самарали якунлашда аниқлик етишмай қолаверди. Шукрки, ҳаммаси яхши якун топди. Лекин шу ўринда таъкидлашим керакки, йирик ҳисобда ютган бўлсак-да, ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Рақибни ҳам ҳурмат қилган ҳолда уларнинг кучига етарлича баҳо бериш зарур.

-   Сиз захира кучларидан унумли фойдаландингиз? Айтингчи, футболчиларни алмаштиришда бирор бир ҳолатга эътибор қиласизми?

-   Ҳар бир мураббийнинг ўйин давомида ўз захираси, сири ва яширин қуроли бўлади. Албатта, бундай имкониятлардан тўғри ва ўз вақтида фойланиш самара беради. Бугун ҳам шундай бўлди. Ғуломҳайдар Ғуломов майдонга тушиши билан гол урди. Виктор Клишин ҳам голли вазиятларни яратишда фаол ҳаракат қилди. Қолаверса, жароҳат олган Рустам Аъзамов ўрнига тушган Лазиз Убайдуллаев ҳам ишончимизни оқлади.

-   Аъзамовнинг жароҳати нечоғли, у қачон сафга қайтади?
-   Ҳозир бу тўғрисида аниқ гап айтиш қийин. Шифокорлар билан тезликда маслаҳатлашиб, уларнинг ташхисига қараб кейин бирор аниқ гап айтсак бўлади.  


“Шўртан” клуби матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика