RU

Последние новости

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  668 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Мухлислар олқишию дуосини олган майдондаги "Тико" Андрей Акопянц бугун 42 ёшга тўлди Новости

Мухлислар олқишию дуосини олган майдондаги "Тико" Андрей Акопянц бугун 42 ёшга тўлди

Таваллуд айёмларини нишонлаётган футбол аҳлини ҳаётларидаги унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун ўзбек футболида ёрқин из қолдира олган ярим ҳимоячилардан бири, халқимиз орасида "Тико" лақаби билан машҳур бўлган, тезкор ҳаракат ва бетакрор дриблингга эга футболчи Андрей Акопняц ўз таваллуд кунини нишонламоқда. Акоп бугун 42 ёшга тўлди. 

Андрей Акопович Акопянц - 1977 йил 27 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Фаолиятининг илк йилларида Тошкентнинг "Чилонзор" ва "Истиқлол" жамоалари тўп тепган. Андрей 1996 йили 19 ёшида "Пахтакор" клуби билан шартнома имзолайди. Тўрт мавсум давомида шонли клуб шарафини ҳимоя қилган Акопянц 1998 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган. Орадан бир йил ўтиб эса мамлакатимизнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 

"Пахтакор"даги ёрқин ўйинлари сабаб унга Россия клублари қизиқиш билдира бошлади. Унинг агентлари "Зенит", "Крилья Советов" клублари билан музокара олиб борган бўлса-да, якунда ярим ҳимоячи "Ростсельмаш" (ҳозирги "Ростов") жамоаси билан шартнома имзолайди. У 2000-2005 йиллар оралиғида ростовдонликлар сафида 116 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритган. Акопянц 2006 йилги мавсумни Россиянинг яна бир клуби "Черноморец" таркибида ўтказди. 2007 йили ярим мавсум Беларуснинг "Дарида" клубида ўйнаган футболчимиз кейин Латвиянинг "Даугава"сига кўчиб ўтди. Бу жамоада у бир йил ўйнади. Шундан сўнг яна жонажон "Пахтакор" жамоасига қайтди. Лекин у Тошкентда узоқ қолмади. 2009 йилги мавсумни Самарқанднинг "Динамо"сида ўтказгач, яна Россияга йўл олади. У ерда ФНЛ клублари - "Нижний Новгород", "Луч-Энергия", "Факел", "Химик" сафида тўп тепади. 2014 йилда "Бухоро" жамоаси Андрейни ўз сафига қўшиб олган. Ярим мавсум бухоролик либосида ҳаракат қилган Акопянц иккинчи даврада "Нефтчи"да ўйнайди. Айнан фарғоналиклар таркибидаги ўйинлари билан Ўзбекистондаги фаолиятини якунлайди. 

Шундан сўнг Акопянц ўзи учун қадрли бўлиб қолган, қайсидир маънода иккинчи уйига айланган Ростов-Донга қайтди ва 2016 йилгача Ростов вилояти чемпионатининг турли клубларида тўп тепди. Айнан ўша йили Ростов-на-Донунинг "Арсенал 2005" клубида мураббийликдаги фаолиятини бошлади. Андрей Акопянц бугунги кунда оиласи билан Ростовда яшаяпти. Фахрийлар жамоасида ҳамон тўп тепяпти. 

Андрей Акопянц Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритган. "Пахтакор" ва терма жамоа либосидаги ёрқин ўйинлари сабаб у мухлислар ёқимтойига айланган. Жуссаси кичик, аммо майдонда жуда тез ҳаракатлангани учун мухлислар уни "Тико" деб чақиришарди.      

- Ўзбекистон чемпионатидаги мухлислар олқишини соғинаман. Фурсатдан фойдаланиб, уларга соғинчли салом йўллайман. Ҳаёт кутилмаган воқеаларга бой. Қачонлардир Ўзбекистонга қайтишим мумкинми? Ҳеч қачон ҳеч қачон дема, - дейди Акопянц. 


Биз ҳам мухлислар қалбида чуқур жой қолдирган Андрей Акопянцни бугунги туғилган куни билан чин юракдан муборакбод этамиз. Албатта, бу тилакларга сайтимиз ўқувчилари, Акопянцни соғинган юртдошларимиз ҳам қўшилишади. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика