Мутолаа учун. Месси келажагини аниқлаб олди. У "Барселона"га қайтмайдими?
16 янв 2023 18:02
Новости
Лео ва Роналду қарама-қаршилигининг янги эпизоди бекор қилинмоқда
Лионель Мессининг ПСЖ билан шартномаси ёзда якунига етади. Ҳозирданоқ аргентиналик учун фаолиятини давом эттириш учун турли вариантлар муҳокама қилинмоқда, аммо Лео учун улар керакмасдек. Жаҳон чемпиони камида яна бир мавсум қаерда ўйнашини аниқлаб олди.
Саудия Арабистони клублари Лионель Мессини харид қилишни хоҳлади
Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" клублари Лионель Мессини нишонга олган. Marca'нинг ёзишича, икки жамоа ҳам аргентиналикка бир мавсум учун 350 миллион евро тўлашга тайёр, аммо улар бунда молиявий ёрдам учун мамлакат ҳукуматига мурожаат қилмоқчи. Шу билан бирга, икки клуб ҳам ҳозирда ФИФА санкциялари остида турли хил операциялардаги қоидабузарликлар учун келаси ёзгача қадар битимни амалга ошира олмайди. "Mundo Deportivo" аллақачон Мессига "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида гапирди, бу клуб Саудия Арабистонида Криштиану Роналду ўйнаётган "Ал Насср"нинг асосий рақибидир. Уларнинг қарама-қаршилиги маҳаллий "класико" демакдир.
Мессининг эҳтимолий харидини "Ал Ҳилол" ижрочи директори Фаҳад Ал Мофариж шундай изоҳлади: "Бу Криштиану Роналду билан шартнома имзоланганга ўхшайди. Гап фақат клуб ва ўйинчи ҳақида кетмаяпти. Барча Саудия Арабистони жамоалари спорт вазирининг аввалроқ айтган сўзларидан сўнг катта янгиликларга тайёрланмоқда".
Месси ПСЖда қолади
Аммо камида яқин келажакда Мессининг Роналду билан қарама-қаршилигини кўрмаймиз. Аргентинанинг "TyC Sport" нашри журналист Гастон Эдулнинг таъкидлашича, жаҳон чемпиони ПСЖ билан шартномани 2024 йилнинг июнига (клуб 2025 йилнинг ёзига қадар келишувни хоҳлаган бўлса ҳам) қадар узайтириш борасида оғзаки келишувга эришган. Музокаралар якуний босқичда ва барчаси тезда якунланиши керак. "Буни сизларга Саудия Арабистони ва АҚШдан бўлаётган миш-мишлар фонида гапиряпман. Месси келаси мавсум ҳам Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи. ПСЖ билан. Аммо у ҳали бир қарорга келмади [янги шартнома бўйича]", – дейди Эдуль ўз подкастида.
Шунингдек, журналист форварднинг "Барселона"га эҳтимолий қайтиши ҳақидаги мавзуга ҳам аниқлик киритди: "Лионель Месси ортиқ ҳеч қачон "Барселона" сафида ўйнамайди. Унинг қайтиши бўйича музокаралар йўқ ва бўлмаган ҳам".
Леонинг ушбу мавсумдаги ишлари олдингисига қараганда анча яхши кетмоқда. Ҳужумчи Аргентина терма жамоасидаги муваффақиятли иштирокдан ташқари, ПСЖ сафида барча мусобақаларда 20 та (!) ўйинда 13 та гол ва 14 та ассист қайд этди. Месси 2021/22 йилги мавсум янги клубга мослашиши жуда ҳам осон бўлгани йўқ, аммо у шунда ҳам Франция чемпиони, мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлди ва 34 та ўйинда "гол+пас" тизимида "11+15" балл тўплади. ПСЖ раҳбариятининг 35 ёшида ҳам натижа бераётган форвардни сақлаб қолишни хоҳлаётгани ажабланарли эмас.
Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси
Комментарии