RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Мутолаа учун. "Арсенал" яна совринлар учун кураша оладими? Новости

Мутолаа учун. "Арсенал" яна совринлар учун кураша оладими?

Янги мавсум олдидан таркибини кучайтираётган "тўпчилар"нинг имкониятларини баҳолаб чиқамиз.

Ўтган мавсум стартига қадар "Арсенал" чемпионлик учун курашда "Манчестер Сити" билан асосий рақобат қилишини ҳеч ким кутмаганди. "Канонирлар" дастлабки 5 ўйинда ғалабага эришди, аммо илк жиддий рақибдан мағлуб бўлди. 6-турда "Арсенал" сафарда "Манчестер Юнайтед"га 1:3 ҳисобида ютқазди. Микель Артета жамоаси ёш ва иқтидорли бўлса-да, етарлича барқарор эмасди. Шу сабабли "Арсенал"нинг кучли тўртликдан ўрин олишини тахмин қилишди.

МЮга қарши ўйин 4 сентябрь куни бўлганди. Шундан кейин жамоа 5 ой давомида АПЛда мағлуб бўлмаётганди, аммо "Эвертон"дан (0:1) учралган мағлубиятдан кейин тушунмовчиликлар бошланиб кетди. Кейинчалик "Манчестер Сити"га (1:3) ютқазган лондонликлар кўчасида огоҳлик қўнғироғи чалина бошланди. "Канонирлар" мавсумнинг катта қисмини лига пешқадами сифатида ўтказишди, аммо кетма-кет уч дуранг ва кейин "Манчестер Сити"га йирик ҳисобда мағлуб бўлган жамоа чемионликни бой берди.

Алам қиларли жиҳат шундаки, барчаси "Арсенал"нинг қўлида эди. Бир томондан олиб қараганда, буни провал дейиш мумкиндир. Аммо бошқа томондан олиб қараганда, жамоа таркибининг ёшлиги учун бу ҳолат жуда яхшидек кўринди. Гари Невилл интервьюлардан бирида "Арсенал" босимга тўлақонли дош бера олмаслигини айтганди. Якунда шундай бўлди ҳам. Аммо баъзида омадсизликлар ҳам бўлиб туриши керак. Мавсум якунида Артета матбуот анжуманида катта тезлик олиш учун балки, ортга бир қадам ташлаш кераклигини айтганди. Бироқ мутахассис бу сўзлари орқали жамоага янада босим бериб қўйди ва ундан ташқари, буни жуда жиддий қабул қилди.

Шундай юқори даражада мавсумни ўтказган жамоадан навбатдаги мавсумда чемпионлик учун курашишини тахмин қилмаслик жуда қийин. Ундан ташқари, мавсумга яхши тайёргарлик кўриш учун трансферларга 200 млн евро ажратилди. "Челси" Кай Хавертц "Арсенал"га олиб ўтилди. Трансфер учун "тўпчилар" 70 млн евро тўлашди. Агарда ЕЧЛ финалида урган голини инобатга олмасак, германиялик футболчининг "кўклар" сафидаги фаолиятини унчалик ёрқиндек кўриб бўлмайди. Хавертц марказий ва ҳужумкор ярим ҳимоячи, ўнг қанот вингери ҳамда марказий ҳужумчи ролида ўйнай олишини кўрсатди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида натижаларнинг ёмонлашишига жароҳатлар ҳам сабаб бўлганини инобатга олсак, ушбу футболчи жамоа учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Айниқса, у Деклан Райс билан бирга жуфтлик ҳосил қиладиган бўлса. Немис ва инглиз "Арсенал" марказидаги Гранит Жака ҳамда Томас Партининг ўрнини ёпади. Улардан бири "Байер"га кетган бўлса, иккинчисининг "Арсенал"дан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Иккиси ҳам 30 ёшга кирган. Уларнинг ўрнига "Арсенал" ёшроқ ва сифатлироқ футболчиларни таркибига қўшиб олмоқда.

Яқиндагина клуб Юрриен Тимбернинг "Аякс"дан 40 млн евро эвазига сотиб олинганлигини ҳам маълум қилди. У келаси йили жамоадан кетадиган Роб Холдинг билан рақобат қилади. Ҳужумда Хавертц бироз олдинроқ ўйнаса, Райс унга ёрдам бериб туради, Тимбер ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади. Шу орқали Райс нафақат марказий ярим ҳимоячи, балки, марказий ҳимоячи жойига ҳам тушиб олиши мумкин. Бироқ Тимбер таркибдан ташқарида қолиб кетмайди.

"Арсенал" ушбу трансферлар билан тинчиб қолмаслиги мумкин, бироқ таркибдаги шу футболчиларнинг ўзи ҳам етарли бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Ушбу мавсум стартига қадар "Арсенал"нинг таркиби янада яхшироқ бўлди, бу эса Артетага тажрибалар ўтказишига ҳам ёрдам бериши мумкин. Ундан ташқари, "Реймс"жа ижарада ўйнаган Фоларин Балогун ҳам таркибга қайтди. Ўтган мавсум Франция жамоаси таркибида 39 ўйинда 22 гол ва 3 ассист қайд этган футболчи, чемпионат тўпурарлари рейтингида кучли бешликдан ўрин олди.

"Реймс"дан қайтган Балогун ижарага кетишни истамаётганини айтиб ўтди. Демак, энди у Артета жамоасида имкониятга эга бўлмаслиги қизиқарли ҳолат бўлиши мумкин. Кўплаб клублар ҳозир ўзларига ҳужумни якунлайдиган ҳужумчиларни изламоқда. Артетада эса бундай футболчи тайёр турибди. Шунингдек, Англия ОАВсининг маълум қилишича, Лондон клуби билан 2 йиллик шартномаси бўлишига қарамай, футболчининг "Арсенал"даги келажаги ҳали ҳам сўроқ остида турибди.

Муҳим жиҳати шундаки, "Арсенал" ўтган мавсум "бўйнидан баланд сакраб юборган" жамоанинг пойдеворини сақлаб қолди. Аарон Рэмсдейл, Букайо Сака, Габриэль Мартинелли, Уильям Салиба, Габриэль Магальянс каби футболчилар билан шартномалар узайтирилди. Улар "Арсенал"нинг ҳозирги таркибидаги энг муҳим футболчилар саналишади. Шартноманинг узайтирилиши эса Артетанинг қўлида ишланган яхши лойиҳа борлигини билдириб турибди. Шунингдек, жамоа сардори Мартин Эдегор билан музокаралар олиб борилмоқда. Катта эҳтимол билан томонлар келишувга ҳам эришишса керак.

"Арсенал" ортга қадам ташлаётгани йўқ. "Канонирлар" катта мақсадларга эга бўлган ёш ва иқтидорли жамоага айланмоқда. Бу навбатдаги мавсумда ўтган сафарги муваффақиятсизликларни такрорламаслик учун хизмат қилиши керак. Шунингдек, "Арсенал" энди ЕЧЛда ўйнайди. Ҳозирча уларниниг халқаро майдондаги иштироки юқори баҳоланмаётган бўлса-да, АПЛда соврин учун даъвогарлар қаторида бўлади. Бунинг учун клубда барча нарса бор.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика