RU

Последние новости

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  3 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  20 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  84 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1012 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Мустафо Байрамов: “Ўруновга “Локомотив” қизиқаётганлиги борасида газетада ўқидим” Новости

Мустафо Байрамов: “Ўруновга “Локомотив” қизиқаётганлиги борасида газетада ўқидим”

Ўзбекистон Лига кубоги 2-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Машъал” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Мустафо Байрамов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Учрашув қийин кечди. Мазкур ўйинда йигитлар майдонга ғалаба иштиёқида тушишганди. Аммо айрим вазиятларда имкониятлардан фойдалана олишмади. Бунинг сабаби, 28 июнь куни ўтказилган Суперлига 13-тури доирасидаги “Қизилқум”га қарши кечган баҳсда футболчилар кўп куч сарфлашганди.

Бундан ташқари, “Машъал” Про-лига вакили бўлганлиги боис, йигитлар осонгина ғалаба қозонамиз, деб ўйлашди, чоғи, биринчи бўлимда бироз қийналдик. Аммо 2-бўлимда ўз ўйинимизни намойиш этиб, зафар қучишга муваффақ бўлдик.

Ўзингизга маълум, Наманганда футболни севишади. Ҳар бир ғалаба мухлислар учун байрам ҳисобланади. Шунинг учун футболчилар ҳам майдонга ҳар бир ўйинда иштиёқ билан тушишлари керак. Кучсиз жамоалар бўлмайди. “Машъал” бизга муносиб қаршилик кўрсатиб, буни исботлади.

Биз биринчи давра давомида деярли битта таркиб билан ўйнадик. Энди жамоамизнинг асосий таркиб аъзоларига ҳордиқ берамиз ва улар 8 июль куни йиғилишади ҳамда 2-давра баҳсларига Тошкентда тайёргарлик кўрамиз.

Жамоамизнинг айрим ўйинчиларига бошқа клублардан таклифлар бор. Жумладан, бугунги ўйинда енгил жароҳати борлиги боис, майдонга тушмаган маҳоратли ярим ҳимоячи Остон Ўруновга “Локомотив” жамоаси қизиқаётганлиги борасида газетада ўқидим. Остон юқори потенциалга эга футболчи. У “Навбаҳор”да намойиш этган ажойиб ўйинлари эвазига аввал Ўзбекистон олимпия, сўнгра миллий терма жамоамиз таркибига жалб этилди. Энди эса Остон кўплаб жамоаларнинг қизиқиш доирасига тушган.

Шунингдек, легионерларимиз Иван Соловьёв ҳамда Александр Касьянни Россия ҳамда мамлакатимизнинг бир қатор клублари ўз таркибларида кўришни хоҳламоқда. Аммо ушбу футболчиларнинг клубимиз билан амалдаги шартномалари бор. Шунингдек, бу масалани клуб раҳбарияти ҳал қилади.

Азизбек Турғунбоев масаласига келсак, унинг дисквалификация муддати 9 июлда якунланади ва Азизбек албатта “Навбаҳор”да ўйнашини таъкидлаган. Турғунбоев эртага клубимиз бош мураббийи Деян Журжевич билан учрашиб, шу масала бўйича келишиб олади.

Жамоамизнинг янги устози Деян Журжевич жамоамиз ОЧЛда ўйнайдиган бўлса, таркибни кучайтириш лозимлигини таъкидламоқда. Давралар оралиғидаги трансфер “ойнаси”да жамоамизга 5-6 нафар янги футболчиларни жалб этиш режалаштирилган.



Сўнгги пайтларда мухлислар орасида ва ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида турли гап-сўзлар тарқалмоқда. Кўп йиллар давомида мазкур жамоада ўйнаган футболчи сифатида шуни таъкидлашим жоизки, бу гап-сўзларнинг бари асоссиз. Жамоамиз аҳил-иноқ. маҳаллий футболчилар ва легионерлар ўртасида ҳеч қандай бўлиниш йўқ.

Айрим баҳсларнинг биринчи бўлимида, баъзи ўйинларнинг

2-бўлимида жамоамиз яхши ўйин намойиш этишига келсак, аслида машғулотлар жараёни бир хил. Лекин ўйинлар давомида шундай ҳолатлар юзага келиб қолади. Масалан, 13-тур доирасидаги “Қизилқум”га қарши кечган баҳснинг 2-бўлимида жисмоний фаолликни ошириш орқали ютуққа эришдик. Бу менимча, руҳиятга боғлиқ.

Лига кубогининг 3-тури доирасидаги “Андижон”га қарши кечадиган баҳс принципиал аҳамиятга эга. Ўша баҳсда Деян Журжевич майдонга камроқ тушган ҳамда кўпроқ ёшларга имконият бериш ниятида.

Давралар оралиғидаги танаффусда албатта таркибимизда ўзгаришлар бўлади.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика