RU

Последние новости

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

Мустафо Байрамов: “Жамоанинг айрим мухлисларига “Навбаҳор”нинг салбий натижалари керакка ўхшайди” Новости

Мустафо Байрамов: “Жамоанинг айрим мухлисларига “Навбаҳор”нинг салбий натижалари керакка ўхшайди”

“Навбаҳор” бош мураббийи Мустафо Байрамов ҳам учрашувдан олган таассуротлари билан қисқача тарзда ўртоқлашди.
«Қўқондаги мағлубиятдан кейин “Металлург”дан уч очкони олмасак бўлмасди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда ўйинга тайёргарлик кўрдик. Футболчиларимиз бугун яхши ўйин кўрсатишди. Гол уриш учун рақиб дарвозаси олдида қатор имкониятлар юзага келди. Лекин, барча вазиятларни голга айлантиришни имкони бўлмади. Боз устига етакчи ўйинчиларимизнинг бир гуруҳи турли сабабларга кўра майдонга туша олишмади. Шунга қарамай, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Шу ўринда бир гапни айтиб ўтишни истардим. Жамоанинг айрим мухлисларига “Навбаҳор”нинг салбий натижалари керакка ўхшайди. Жамоа ютган пайтда бизни мақташади. Аксинча омадимиз чопмай имкониятни бой берган пайтларимизда далда бўлишни ўрнига оёғимизга болта уришга ҳаракат қилишади. Аслини олганда ашаддий ишқибоз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз жамоасига содиқ қолмоғи керак. Ана шундай мухлислардан “Навбаҳор”ни қийин кунларда ҳам қўллаб қувватлашларини тилаб қолардим. Ана ўшанда “Навбаҳор” аввалги мавқеини тиклаб олади деган умиддаман», - дейди Мустафо Байрамов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика