RU

Последние новости

00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди Новости

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" клубида ижарада ўйнаган Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов жамоани тарк этишди.

Йил бошида "Машъал"дан ижарага олинган футболчилар нима учун мавсум ўртасида "қалдирғочлар" сафини тарк этишди? Шу савол билан "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовга мурожаат қилдик.

"Биласизми уларни қишда жамоага олиб келгандик. Сабаби "Бунёдкор" ОЧЛ плей-оффида иштирок этиши керак эди, таркибимиздан 5 нафар футболчи U-23 Осиё чемпионатига кетганди, бундан ташқари бир қатор футболчилар хориж клубларига ўтиб кетишганди. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун Муртозаев ва Абдураимовни "Машъал"дан ижарага олгандик. Аммо ҳозир жамоамизда футболчилар етарлича. Бу ўйинчилар захирада ўтиришса ҳеч кимга фойда бўлмайди. Шу боис "Машъал"га қайтардик. Бу ташаббус ҳам "Бунёдкор", ҳам "Машъал" клуби томонидан бўлди. Ҳар иккала футболчига ҳам жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдираман ва кейинги фаолиятларида омад тилайман", - дейди Вадим Абрамов.

Маълумот учун, Сардор Абдураимов "Бунёдкор" таркибида Ўзбекистон чемпионатида 1 ўйинда қатнашган бўлса, Муртозаев 7 учрашувда бир бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика