RU

Последние новости

12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  1 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  8 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  2 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  2 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  0 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  2 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  9 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  8 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  3

Мурод Отажонов: "Кейинги учрашувларда янада чиройлироқ ўйин кўрсатамиз" Новости

Мурод Отажонов: "Кейинги учрашувларда янада чиройлироқ ўйин кўрсатамиз"

Coca Cola Суперлигаси 1-туридан жой эгаллаган "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (0:1) беллашувидан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Мурод Отажонов фикрларини билдирди.

"Аввало, чемпионат старти билан ҳаммани табриклайман! Биринчи ўйин бўлгани боис ҳаяжон сезилди. Йигитлар ўйинга киришиб кета олишмади. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда янада чиройлироқ ўйин кўрсатиб, ғалабаларга эришамиз.

"Сўғдиёна" жамоасига назар ташласак, жамоа янги, 80-90% футболчилари янги келиб қўшилган. Уларнинг ўйини қовушмади деб ўйлайман", – деди Мурод Отажонов.

- Дастлабки тур кутилмаган натижалар билан бошланди – "Нефтчи" сафарда йирик ҳисобда ютди, "Олимпик"нинг "Пахтакор устидан ғалаба қозонди.  Бу сиз учун кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Қайтариб ўтаман, мавсум бошида ҳамма жамоалар бир хил ҳолатда. 3-4-турга келганда ҳаммаси аниқ намоён бўлади. Ўша пайтга келиб жамоалар бошқача ўйин кўрсатишади. "Пахтакор" шундай ўйнашини кутмагандик, "Нефтчи"нинг ўйинларини Туркияда кўрган эдик. Суперлигада 14 жамоа бўлса, ҳаммасида деярли бир хил ҳолатда. Кимда кўпроқ тажрибали футболчилари бўлса, 3-4-турдан кейин ўзини кўрсатади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика