RU

Последние новости

08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  0 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  2 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  5 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  18 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1

Мурод Исмоилов: “Рақибни менсимаслик шундай оқибатларга олиб келади!” Новости

Мурод Исмоилов: “Рақибни менсимаслик шундай оқибатларга олиб келади!”

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичидан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нефтчи” учрашуви якунлангач, меҳмонлар устози ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Даставвал, “Оқ-тепа” жамоасини, мухлисларини чиройли ғалаба билан табриклайман! “Пахтакор”да ишлаганимда шогирдларим бўлган футболчиларнинг ўйинини кўриб улар учун хурсанд бўлдим. “Нефтчи” ҳақида нима дейишим мумкин? Рақибни менсимаслик шундай оқибатларга олиб келади. Кеча бўлиб ўтган Кубок баҳсларида “Динамо”, “Олмалиқ”, “Қизилқум” биринчи лига клубларига қарши ўйинларда мағлубиятга учраб мусобақани тарк этганди. Бу бизга дарс бўлгани йўқ. Футболчилар ақлини йиғиштириб олмади. Кеча ҳам шу ҳақида огоҳлантиргандик, аммо бугун яна билганларидан қолмади. Бунақа футбол ўйнаб бўлмайди!

- Биз ҳар бир учрашувга ғалаба мақсадида тушамиз. Мен футболчиларга доим айтаман: мухлисларнинг ҳурмати учун ҳам ўйнанглар. Агар бундай учрашувларда ўйнашни исташмаса ёки чарчоқ аломатлари бўлса, айтишсин, уларнинг ўрнига ҳаракат қиладиган футболчиларимиз бор.

- Бугунги мағлубият “Бунёдкор”га қарши ўйин олдидан футболчиларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилади, деб ўйламайман. Бугун бир қатор ёш ўйинчиларга имконият бергандик. Вазиятни ўзингиз кўрдингиз. Профессионаллик сари ҳали кўп ишлашимиз кераклиги бугун кўриниб қолди - дейди Мурод Музаффарович.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика