RU

Последние новости

17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли"  17 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  45 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21

Мурод Исмоилов: “Насаф” ҳақли ғалабага эришди Новости

Мурод Исмоилов: “Насаф” ҳақли ғалабага эришди

“Насаф” – “Пахтакор” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот ажуманининг дастлабки қисмида “Пахтакор” устози Мурод Исмоилов ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
-Ўйин ниҳоятда шиддатли чиройли кечди. Ўйингоҳга келган мухлислар баҳсдан завқ олишди, деб ўйлайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, тенг курашлар остида кечаётган бир пайтда тўп кутилмаганда ҳимоячимизни қўлига тегди ва ҳакам ҳақли пеналти белгилади. Бу футболчиларимизни руҳиятига бироз таъсир қилди. Шунга қарамай иккинчи бўлимни ўз назоратимизга олиб, тўп киритиш учун ҳаракат қила бошладик. Аммо иккинчи 11-метрлик зарба бизга катта зарба бўлди. “Насаф” ҳозирги кунда чемпионатимизда ёрқин ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири. Рўзиқул Бердиев билан бирга тахсил олганмиз, бирга тўп тепганмиз. У Қаршида ажойиб жамоани шакллантира олганидан хурсандман. Ўтган йили эсларингда бўлса айнан Қаршида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Энди эса бунинг акси бўлди. Натижани ҳисобга олмаганда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. Ўтган йилги “Насаф” билан бу йилгисининг фарқи? Жамоада бу йил шиддат бошқача. Геворкян ва Юнусов жамоанинг ҳақиқий лидерларига айланишган.

-Ўзбекистон кубоги финалининг доимо пойтахтда ўтишига қандай қарайсиз?
-Бу менимча регламентда мавсум олдидан белгилаб қўйилади. Шу боис бу таклифни раҳбарлар йил бошида кўриб чиқишлари мумкин. Энди буни ўзгартириш қийин масала.

-“Пахтакор” Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида ҳар йили иштирок этадиган ягона жамоа ҳисобланади. Бугунги мағлубиятдан кейин жамоанинг янги мавсумда ОЧЛда қатнашиша катта сўроқ остида қолди. Сабаби чемпионатда ҳам шогирдларингиз айнан “Насаф”дан 10 очокога ортда қолишмоқда. Нима деб ўйлайсиз вазиятни ўнглаш имкони борми?
-Бу ниҳоятда қийин масала ҳозирги кунда. Қолаверса бугунги мағлубиятдан кейин йигитларимизнинг ҳолатини тиклаш ҳам қийин кечади. Айнан шу йилга келиб мениннг қўл остимда жамоа кубокдан ҳам, чемпионликдан ҳам маҳрум бўлганидан афсусдаман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика