RU

Последние новости

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  28 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  42 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  80 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Мурод Исмоилов: “Мухлисларга ҳеч нима ваъда бермайман” Новости

Мурод Исмоилов: “Мухлисларга ҳеч нима ваъда бермайман”

Кеча Фарғонада ўтган мухлислар билан очиқ мулоқот чоғида, ишқибозлар Тоҳир Кападзедан жамоа бош мураббийи Мурод Исмоиловни ҳам мулоқотга келишини сўради.

“Нефтчи” клуби раиси ўз навбатида мухлисларнинг райини қайтармади-да, Исмоиловни чақиртирди. Гарчи машғулот жараёни давом этаётган бўлишига Мурод Музаффарович трибунада ўтирган ашаддий ишқибозларни саволларига жавоб бериш учун келди. Очиғини айтганда, ушбу тақдимот маросими норасмий мулоқотдек ўтиб кетди. Мухлислар кейин футболчиларни ҳам келишларини сўраб, мураббийга мурожаат қилишди. Майдонда “Локомотив” билан ўйинга астойдил тайёргарлик кўраётган футболчиларни чалғитмаслик учун Исмоилов мухлисларга тўғри тушунишларини сўради ва барибир ишқибозлар қатъий туриб олганидан сўнг, Жаҳонгир Меҳмонов билан Мансур Саидов ҳам мухлислар қаршисида пайдо бўлди. Қуйида эса “Нефтчи” устозининг билдириб ўтган фикрларини ўқишингиз мумкин.  

- Давралар оралиғида таркибимизда юз берган ўзгаришлар ҳақида батафсил ҳозир айтмасам ҳам сизларга яхши маълум. Буни матбуотда оммавий ахборот воситалари етарлича ёритди. 


- Мурод ака, “Шўртан”дан йирик ҳисобда учралган мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?
- Ғузорга борган ишқибозларимиздан сўрашингиз ҳам мумкин, шу куни бутун жамоани ўйини чиқмади. Бунгача зўр ўйнаб турган футболчиларнинг шу куни негадир ўйини қовушмади. Ўйин видео тасмасини қайтадан кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз ва йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш учун ишлаймиз. Баҳсдан сўнг кийин хонасида йигитларга айтган гапим шу бўлдики: ҳар биринглар дискни олиб, кўриб чиқинглар, ким нимага қодир-ку, шу куни нима қилди? Қолгани ўзингларни виждонингларга ҳавола дедим. Тўғриси, навбатдаги рақибимиз “Локомотив” бўлгани учун ҳам футболчиларимга ортиқча босим қилиб, жиддий танбеҳ беришни лозим топмадик. Футболда ютуқлар билан мағлубиятлар ҳам доимо ёнма-ён юради. Фақат ундан тўғрис хулоса чиқариб олиш муҳим.

- “Локомотив” билан ўйин кўп нарсани ҳал қилади?
- Ҳал қилади деганда, нимани назарда тутдингиз?

- Агар ғалаба қозонсак, медаллар учун курашда имкониятни сақлаб қоламиз. Акс холда...
- Ҳа. Кўряпсизлар машғулотда ҳар бир футболчи астойдил ишламоқда. Барчамизни мақсадимиз шу куни ғалаба қозониб, раҳбарият ва мухлисларни олдида юзимиз ёруғ бўлиши керак. Буни уддаласа бўлади.

- Ўзи “Нефтчи”ни бу йил 3-ўринни олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Олдин ҳам айтганман, мен ишқибозларга ҳеч нима вада бермайман. Балки чемпион бўлармиз. Аксинча 4-5-ўринни олармиз. Буни Яратган билади холос. Ҳозир сизларга чемпион бўламиз десам, режаларимиз амалга ошмай қолса бўлмайди. Шунинг учун келинглар яхши ният қилайлик ва имкон қадар юқори ўринни банд этиш учун астойдил ишлайлик. Қолганини вақт кўрсатади. 


- Жаҳонгир Меҳмонов нега “Шўртан”ни билан ўйинни ўтказиб юборди?
- Меҳмоновнинг сафдан чиқиши кутилмаганда юз берди. Уни Ғузорга олиб ҳам кетгандик. Фақат ўйинолди машғулотда тўсатдан оёғидан жарохат олиб қолди. Бу эса ташвишимизни оширди. Албатта Жаҳонгирнинг йўқлиги ҳам салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади.

- Айбек Нурбоевни нима учун олиб қолмадинглар? Ҳозир у жуда керак эди?
- Айбек Нурбоев жуда яхши футболчи. Унинг маҳоратига шубҳа бўлиши мумкинмас. Лекин биласизми биринч даврада жамоамизда юзага келган рақобатда у юта олмади. Кўпинча захирада қолиб кетди. Шу боис давралар оралиғида Айбек олдимга келиб, кўпроқ ўйин амалиётга эга бўлишини хоҳлаётганини айтди. Шунда биз уни “Қўқон-1912” жамоасига ижара асосида бердик. Мавсум якунига етгач, Нурбоевни яна сафга қайтарамиз. Лекин олдиндан бир нимани билиб бўлмаганидек, Меҳмоновни ҳам сафдан чиқишини ким ўйлабди дейсиз.

- Кўп ўйинларда йигитлар битта гол уриб олганидан кейин ўйинни сусайтириб юборяпти. Жамоада руҳшунос борми?
- Йўқ. Ҳозиргача мураббийлар штабидаги ёрдамчиларим билан бу борада ҳам ишлаб келяпмиз. Балки бунга жуда эхтиёж сезадиган бўлсак, раҳбарият билан маслаҳатлашган холда руҳшунос ҳам жалб этармиз. Аммо келадиган ўша руҳшуносни ҳам жамоага фойдаси тегадиган бўлиши шарт деб ўйлайман. Шундагина биз билан ишласа бўлади.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика