RU

Последние новости

18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  0 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  10

Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим" Новости

Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"

Суперлига 6-турнинг марказий ва қизиқарли қарама-қаршилиги кеча Фарғонада бўлиб ўтди.

"Нефтчи" ўзбекча классикода "Пахтакор"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Учрашувдан аввал бўлгани каби ўйиндан сўнг "Нефтчи" ва "Пахтакор" собиқ мураббийи Мурод Исмоиловнинг фикрларини тингладик.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсак, "шер" ҳар қандай ҳолатда ҳам "шер" ҳисобланади. "Пахтакор" бу классикода ҳар қандай вазиятда энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ғалаба билан мағлубият доим бирга юради. 

Мен мураббий борасида тез қарор чиқарилмаслигини истардим, чунки Виталий Левченко яхши савиядаги мутахассис. Тўғри, ижрочилар бор, мухлислар қўллаб-қувватламоқда. Лекин ҳамма ҳам Левченконинг ютишини хоҳлаяптимикин? Левченкога сидқидилдан холис ёрдам беряптимикин? Бу ҳам катта савол туғдиради. Гвардиоланинг китобида муаллифнинг шундай гапи бор: "Агар сиз Гвардиолани таклиф қилмоқчи бўлсангиз, хомийлари, хўжайнидан тортиб фаррошларгача ёрдамлашиши, айтган футболчиларини олиб бериб шароитларни яратиб кейингина натижаларни кутинг",- дейилади. Селекция борасида Левченко ўзи истаган футболчиларни жалб қила олдими ёки келган футболчиларни ўйнатишга мажбур бўлдими менга қоронғу. Мухлислар, раҳбарият, футболчилар ҳам бу мутахассисни қўллаб-қувватлаши керак. Уйда "Навбаҳор" устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин вилоят ҳокимимиз Хайрулла Хайитбоевич Бозоров кийим алмаштириш хонасида барчага миннатдорчилик билдирганида Левченкони узоқ табрикладилар. Шу пайтда ўша жойда турган ҳамма ҳам самимий хурсанд эдимикин ёки ичидан бошқа нарса ўтдимикин. Мен мутахассис, мураббий, "Нефтчи" мухлиси сифатида Левченкога имконият беришда давом этиш, керак деб ўйлайман. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади",- дейди Мурод Исмоилов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика