RU

Последние новости

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Мурод Исмоилов: “Гвазава ўзини ҳар томонлама кўрсата олди” Новости

Мурод Исмоилов: “Гвазава ўзини ҳар томонлама кўрсата олди”

Мурод Исмоилов бошчилигидаги “Нефтчи” ҳар томонлама мавсумга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда.
Фарғоналикларнинг бу йилги таркиби деярли янгиланди. Яқинда жамоа аъзолари Туркия сафаридан қайтиб келишди ва ҳозирда ўз қароргоҳларида машғулотларни давом эттиришяпти. “Нефтчи” Туркиядаги тайёргарлик жараёнида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказди ва таркибга грузиялик Левани Гвазавани қўшиб олдилар. Ўз қароргоҳидаги йиғинга ушбу ўйинчи ҳам етиб келган. Бош мураббий билан мазкур легионер, Туркия сафари ва яна бошқа масалалар юзасидан суҳбатлашдик.  

- Мурод Музаффарович, Туркия сафаридан кўзланган мақсадга эриша олдингизми?
- Режалаштирган барча назорат ўйинларимизни ва машғулотларимизни ўтказдик. Лекин бўлиб ўтган баҳсларда мағлубиятларга учрадик. Бунга сабаб шуки, футболчиларимиз голли имкониятлардан етарлича фойдалана олмадилар. Лекин жамоамиз аъзолари аста-секин бир-бирини тушуниб яхши ўйнай бошлаяптилар. Бу жиҳатдан ишларимиз ижобий томонга ўзгаряпти. Барибир жамоамиз янги шаклланаётганлиги учун тушунмовчиликлар бўлмоқда. Бироқ бундан буёғига ҳаммаси биз учун яхшиликка бўлади деб умид қиламан.  

- “Нефтчи”нинг қишки ўқув-машғулот йиғинларининг аксарияти мағлубиятга учрагани сизни ҳавотирга соляптими?
- Мени голли имкониятлардан самарали фойдалана олмаслик ўйлантиряпти. “Пахтакор”да ишлаганимда ҳам шундай ҳолатларга дуч келганман. Ўзбекистоннинг барча клубларида биздаги каби камчиликлар бор. Шуни алоҳида айтишни истардимки, “Нефтчи”да яхши ҳужумчилар йиғилган. Улар бунгача голлар уриб келишган. Ўйлайманки, маълум вақт ўтгач албатта ўзларини кўрсата олишади.

- Ушбу ҳафтада чемпионатга старт берилади. Таркибни тайёр деб айта оласизми?
- Имкони борича кўз остимизга олиб қўйган футболчиларни олишга ҳаракат қилдик. Яна озгина бўлсада, вақтимиз бор. Бир-иккита футболчи қўшилмаса агар, ҳозирда таркибимиз 90 фоизга тайёр десам бўлади. Ҳозиргача ўзимизга керакли бўлган ўйинчилар билан шартномалар имзолашга муваффақ бўлдик.  

- Туркия йиғинида жамоага грузиялик Левани Гвазава қўшилганди. Унинг “Нефтчи”да тўп суриши аниқ бўлдими?
- Ўйлайманки, у мавсумни биз билан бошлашга яқин турибди. Шу кунларда барчаси расман ҳал бўлади. Ҳозир Фарғонада биз билан шуғулланяпти.

- Биламизки, бу футболчи Россия премьерлигасида “Алания”, “Химки”, “Терек” каби жамоаларнинг асосий таркибларида тўп сурган ва ўзига яраша маҳоратга эга. Уни кўндириш қийин бўлмадими?
- Туркияга борганимизда уни танишимиз тавсия қилиб синаб кўришимизни маслаҳат берди. Шундан кейин учта учрашувда Гвазавани майдонга тушириб синовдан ўтказдик. У ўйинларда ўзини яхши томонлама кўрсатишга эришди. Бизга айнан шерикларини ажойиб паслар билан таъминлай оладиган, маҳорати юқори бўлган етакчи етишмаётганди. Гвазавани ёшларга ўрнак бўла оладиган ҳислатлари кўп. Футболчи сифатида ўзингиз айтиб ўтганингиздек, яхши жамоаларда тўп сурган. Унинг ўзига яраша номи бор. Ўйлайманки, у албатта жамоамизга фойда келтиради.   

- Ундан ташқари яна бошқа легионерларга қизиқиш билдирмадингизми?
- Битта ўйинда КотдИвуарлик футболчини синаб кўргандик, лекин у бизга ёқмади ва дарҳол жавоб бердик.

- Девид Ониянинг “Нефтчи”да тўп сурмаслиги борасидаги фикрларга жавобингиз қандай?
- Ҳозирча бу масала очиқ турибди. Айни пайтда Ония даволаняпти, шундан сўнг яна бир марта текширувдан ўтади. Хуллас, Ония ҳақида аниқ жавоб айтиш қийин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни охиригача кутамиз.

- Сўнгги тайёргарлик Фарғонада давом эттириляпти. Айтингчи, хориж йиғинидан келгач бирор бир футболчига жавоб берилмадими?
- Йўқ, ҳамма шу ерда. Ҳали айтганимдек, таркибимиз 90 фоизга тайёр. Янада савиялироқ футболчиларни қўлга киритишни хоҳлардик. Лекин ҳозирги йиғилган футболчиларимиз ҳам ўзларини кўрсатишга қодир.

- Демак, таркибдан нисбатан кўнглингиз тўқ, тўғрими?
- Ҳа, бу борада кўнглим анча тўлди. Туркияга кетимиздан 15-20 кун олдин таркиб борасида бироз қониқмаётгандим. Ҳозир эса кўнглим анча ёришяпти. Энг муҳими, йигитларни жой-жойига қўйиб, улар ўртасида аҳилликни, жипсликни юзага келтириб олишимиз керак. Қолаверса, футболчиларнинг интизомини биринчи ўринга олиб чиқамиз. Таркибимиздаги ўйинчилар ҳар хил клублардан келиб йиғилишяпти. Ҳар бир жамоанинг ўз фалсафаси, интизоми бўлади. Бизнинг истак ва хоҳишларимизни ўйинчиларимиз тезроқ тушуниб олишса бизга янада қулайроқ бўлади.

- Чемпионат яқинлашиб қолганини ҳисобга олсак, ҳозирда сизни нима безовта қиляпти?
- Ҳар доим инсонга оз бўлиб туюлаверади. Фақат бизга ҳозирги ҳолатдан чиқиб кетиш учун битта ғалаба керак. Ана шунда йигитларимизинг руҳияти янада кўтарилади. Гарчи имкониятлардан фойдалана олишмаётган бўлсада, уларнинг маҳорати етарли. Тез орада бу ҳолатдан чиқиб кетамиз.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика