RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  19 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  5 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  0 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  1 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   50 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  1 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  26

Мурод Исмоилов: "Фёдоров бош мураббийлик вазифасини яхши бажармоқда" Новости

Мурод Исмоилов: "Фёдоров бош мураббийлик вазифасини яхши бажармоқда"

“Нефтчи” – “Бунёдкор” баҳсидан сўнг Фарғона клуби мураббийлар штаби вакили Мурод Исмоилов “Рухсор” ТРК журналисти Ҳожиакбар Жабборовга интервью берди.

Мураббий матбуот вакили билан мулоқотга киришаркан, даставвал “Нефтчи” – “Бунёдкор” ўйини ҳақида гапирди ва Андрей Фёдровнинг бош мураббийлик фаолияти яхши кечаётганини ҳам таъкидлади.

Бугун биз жуда кучли рақибга қарши ўйнайдик, - деб гап бошлади Мурод Исмоилов. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажариб чиройли ғалабага эришишди. Бу натижа билан раҳбарларни ва клуб мухлисларини хурсанд қилдик деб ўйлайман. Бизни буёғига қийин ўйинлар кутяпти ва уларга жиддий тайёрланишда давом этишимиз лозим. Яна бир бор барча “Нефтчи” мухлисларини қутлайман.

-   Мурод Музаффарович, биринчи даврадаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” баҳсида Тошкент клуби катта устунлик қилганди. Лекин бугун ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бу “Нефтчи” клубининг ўсганидан далолатми?
-   “Бунёдкор” яқинда бир қатор қийин баҳсларда иштирок этди. Шунинг учун рақибда бироз толиқиш бор эди. Ундан ташқари “Нефтчи” жамоасининг ўйини ҳам қовушди деб ўйлайман. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди.

-   Сиз билан суҳбатда бўлганимизда, Мурод Бобожонов ҳақида кўп илиқ фикрлар билдирасиз. Бугун ёш ўйинчи муҳим бўлган голни киритди...
-   Ҳа, албатта. Муроджон голга чанқоқ ҳужумчи. Вазиятлардан фойдаланишга уринади. “Бунёдкор”га қарши баҳсдан олдин “бугун Муроджон гол уради-а” деб яхши ният қилиб тургандик. Ниятимиз амалга ошди. Лекин барибир Мурод ўз устида кўп ишлаши лозим.Келажаги порлоқ йигит.

-   Сўнгги вақтларда бош мураббийлик вазифасини топширганингиз кўп муҳокама бўляпти. Бу воқеаликдан ранжиган мухлислар ҳам йўқ эмас..
-   Нега ранжишади? Соғлиғим борасида муаммо бор. Ман кўп айтаман, биринчи ўринда “Нефтчи”нинг натижаси туради. Қачонки, бирон бир футболчи ёки мураббий жамоадан устун турса, бунда клубга якун ясалади. Ҳамиша клуб манфаатлари биринчи ўринда туриш керак. Шунинг учун бош мураббийлик масаласидаги қарор жуда тўғри бўлди деб ўйлайман. Яратган шукур, дўстим Фёдров бу вазифани яхши бажаряпти. Мен эса елкама-елка бирга меҳнат қиляпман. Андрей Фёдров билан менинг ғояларим деярли бир йўналишда. Бизнинг асосий мақсадимиз, ўйлаган ғояларимизнинг амалга ошиши ҳисобланади. Мана Яратганга шукур меҳнатлар секин-аста самара беряпти. Биласизми, мен нимани тарафдориман ? Фарғонада доимо мазмунли футбол бўлсин.

“Рухсор” ТРК матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика