RU

Последние новости

14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  6 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1

Мурод Исмоилов: "Бугун мағлуб бўлмаслик жуда муҳим эди" Новости

Мурод Исмоилов: "Бугун мағлуб бўлмаслик жуда муҳим эди"

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб журналистлар билан "Нефтчи" бош мураббийи Мурод Исмоилов суҳбатлашди.

"Водий дербилари доим кескин курашлар остида кечади. Бугунги баҳс ҳам мустасно бўлгани йўқ. Иккала жамоа ҳам муносиб ўйин кўрсатишди. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.

Қишдаги назорат ўйинларида стандарт вазиятлардан гол ўтказиб юбориб 5та учрашувни бой бергандик. Бугун ҳам шундай бўлди, стандартдан гол қўйиб юбордик. Лекин ўзимиз ҳам айнан стандарт вазиятдан сўнг жавоб тўпини киритдик.

Икки мағлубиятдан сўнг бугунги дуранг бизга жуда керак эди. Ғалаба қозонсак зўр бўларди, аммо асосийси ютқазмадик. Йигитлар руҳан бироз ўзларига келиб олишди деб ўйлайман. Бугунги "Навбаҳор"нинг ўйини менга ёқди. Ашурматов яхши жамоа шакллантиргани кўринди.

Бугун "лочинлар" сафида "Нефтчи"нинг бир қатор собиқ футболчилари ўйнашди. Биз ҳам ўз вақтида "Нефтчи"дан кетганимиздан сўнг 2000 йил "Насаф" ўз уйида "Нефтчи"ни қабул қилган. 4та голнинг барчасини фарғоналиклар уришганди. Мен, Рустам Абдуллаев, Баҳром Ҳайдаров ва адашмасам Қаҳрамон Абдуқодиров урганди. Ҳар қандай футболчи собиқ клубига қарши ўйинда ўзгача ҳаракат қилади", - дейди Мурод Исмоилов.


Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика