RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Мурод Исмоилов: "Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман" Новости

Мурод Исмоилов: "Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман"

"Нефтчи" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.
- Бугунги ғалаба билан барча муҳлисларимизни ва жамоага бефарқ бўлмаган жонкуяр инсонларни табриклаб қоламан, - деб гап бошлади Исмоилов.  

Ўйин хусусида тўхталадиган бўлсам, бугун бизда жуда кўплаб имкониятлар бўлди. Омад дегани ҳеч келавермади. Ҳамма гувоҳи бўлди биз биринчи бўлимда қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Ҳа деганда тўп киравермади. Йигитлар бугун бор кучлари билан ҳаракат қилишди.

- Бугунги ўйинда руҳий томондан қийин ғалабага эришдик. "Динамо" жамоасида ҳам стандарт вазиятлардан яхши имконият бўлди. Шогирдларим ўйин давомида ҳеч қандай пала-партиш ўйин намойиш этишмади. Жамоа энди-энди мен истаган комбинацион ўйин намойиш этишни бошламоқда. Майдонимиз ҳолати ҳозир ҳам кўнгилдагидек эмас. Шу боис ҳам мавсум бошидан бери ўз майдонимизда яхши тўп суришга ҳаракат қиляпмиз.

- Туркия йиғини давомида биз таркибимизни ва жамоа ўйинини шакллантиришга эришган эдик. У ердаги майдонларда жамоа мазмунли ўйин намойиш этаётган эди. Чемпионатимиз бошланиши билан майдонимиз аҳволи яхши эмаслиги боис мазмунли ўйин намойиш эта олмадик. Мана бугун бунга эришдик деб айта оламан.

- Бугунги ғалабада мураббийларимизнинг ҳиссаси ҳам муҳим ўрин эгаллади. Сергей Лебедов, Андрей Фёдоров, Александр Евстафеев, Шерзод Раимжоновларнинг меҳнатларига урғу бериб ўтишни истардим. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизга ва бутун Фарғона аҳлига ғалаба тортиқ этишга ҳаракат қиламиз, - дейди Мурод Исмоилов.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика