RU

Последние новости

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  1 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Мурод Исмоилов: "Агар ҳакамлар хато қилишса қўмитанинг ўзи жазо тайинлайди" Новости

Мурод Исмоилов: "Агар ҳакамлар хато қилишса қўмитанинг ўзи жазо тайинлайди"

"Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб меҳмонлар устози Мурод Исмоилов қатнашди.
"Пахтакор" ва "Нефтчи" азалий рақиблар ҳисобланишади. Бугун ҳам муросасиз ўйин гувоҳи бўлдик. Бугун "Пахтакор"га қарши яхши тайёргарлик кўриб келгандик, - деб гап бошлади Исмоилов. 

Рақиб биринчи ўринда кетмоқда, шу боис ҳам биз биринчи бўлимда ҳимоявий тактикада ўйнадик. "Шерлар"ни ғалаба билан табриклайман.

Сардор Мирзаев йиқилган вазиятда мен ҳеч нима дея олмайман. Ҳакамларни кузатиб борадиган қўмита бор, агар хато қилинган бўлса айнан улар жазо беришади.

Мен ушбу клубда ишлаганимда аксарият футболчилар энди-энди шаклланиб боришаётганди. Ҳозир эса улар халқона айтганда пишиб етилишди дея оламан. Ўтган йилга қараганда хатолар анча камайгани кўриниб турибди.

Иккинчи давра олдидан Шукур Пўлатовни ололмадик холос. Қолган барча истаган футболчиларни қўлга киритдик.

Янги стадионимизда менимча бу йил ўйнамасак керак. Сабаби чим ёмон бўлиб кетиши мумкин. Аммо бу борада аниқ маълумот менда йўқ.

Фёдоров ҳам, Лебедев ҳам, Евстафеев ҳам менга қимматли маслаҳатлар бериб боришмоқда. Улар билан ишлаш мен учун ҳам маъқул келмоқда, - дейди Мурод Исмоилов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика