RU

Последние новости

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  1 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  7 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   17 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  21 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2

Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг "Қўқон-1912" жамоасидаги ўринбосарини биласизми? Новости

Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг "Қўқон-1912" жамоасидаги ўринбосарини биласизми?

"Қўқон-1912" учун Суперлиганинг сўнгги турларини кўтаринки руҳда ўтди, десак муболаға бўлмайди.

АГМК билан ўз майдонида жанговар дуранг ўйнаган бўлса, 26-турда Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Шу куни майдонда мухлислар 5та ажойиб гол гувоҳига айланишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг бурчакдан тўғридан-тўғри Ўткир Юсупов дарвозасини аниқ нишонга олиши ўйиннинг жозибасини янада оширди, дея оламиз. Тезкор ярим ҳимоячи Бахтиёр Ашурматов жамоага келгач янги даражага чиқди. Жамоа етакчиси Мурод Ҳолмуҳаммедов майдонга тушмаган ўйинларда стандарт вазиятларда ўзини кўрсатди, тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турди. 2021 йилги мавсумда жаъми 26 учрашувда 5та гол урди ва жамоадошлариниинг 3та голига ассистентлик қилди. Яқинда маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбатлашдик. 

- "Қўқон-1912" мавсумни Яйпандаги ғалаба билан бошлаб, Намангандаги ғалаба билан якунлади. Ушбу жиҳатда ҳам рамзий маъно яширингандек. Жамоа уйдаги ўйинларга қараганда, сафарда кўпроқ ғалабаларга эришди...
- Авваламбор ассалому алейкум. Жорий йилги Ўзбекистон чемпионати кураш ва шиддатларга бой ўтди. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, иккинчи ва учинчи ўринларга кураш охирги тургача давом этди. "Навбаҳор" билан ўйинга келадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам дерби номига мос ўтди. Якунда биз 3:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Менимча бу учрашувдан мухлислар роҳатланишди. Мазкур беллашувга одатдагидек тайёргарлик кўрдик. Бизга мотивация берадиган нарса учрашувнинг дербилиги эди. Тўғри айтдингиз жамоамиз сафарда кечган 13та ўйинда 21 очко жамғарди. Меҳмонда тўпланган очколарда "Пахтакор"дан кейинги ўринни эгаллади. Уйда ҳам шундай кўрсаткич қайд этганимизда чемпионатни юқори ўринларда бемалол тугатардик. 

- Сўнгги икки мавсум билан солиштирганда қизиқ ҳолатни кўришимиз мумкин. 2020 йил уй жамоаси, дея таърифланган "Қўқон-1912" бу йилга келиб сафар жамоасига айланди...
- Назаримда уйдаги ўйинларда омадимиз келмади. Кўп учрашувларда устунлик томонимизда бўлди. Рақиблардан кўп вазиятлар ярата туриб, голни улар уриб кетган ҳолатлар ҳам учради. "Пахтакор", "Локомотив" каби номдор жамоаларни ютдик. "Бунёдкор" ва АГМК билан баҳсларда жанговар дуранг қайд этилди. 

- Юқорида ҳам таъкидладик, Бахтиёр Ашурматов жамоага келгач кўп футболчилар қатори сизга ишонч билдирди. Стандарт вазиятларда ўта аниқлик билан ҳаракат қиладиган Мурод Ҳолмуҳаммедов иштирок этмаган баҳсларда ушбу вазифа сизга юклатилди...
- Биринчи навбатда яратганга шукур айтаман. Икки йил барқарор равишда жароҳатларсиз ўйин амалиётига эга бўлдим. Бахтиёр ака ва уларга яқиндан ёрдам берган Даврон Файзиевга билдирилган ишонч учун катта раҳмат. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлаймиз. Машғулотлар маҳсулини расмий ўйинда кўрамиз. Гоҳида ўхшайди ёки ўхшамайди. 

- Мурод Ҳолмуҳаммедовга ўринбосар сифатида кўрилишингиз ёқимли бўлса керак...
- Мурод акага ўринбосар бўлиш яхши албатта. Ўйиндан олдин жарима зарбалари вақтида ким қайси позициядан тепиши борасида кўрсатма берилади. 

- Мавсумдаги қайси ўйин жамоа учун бурилиш нуқтаси бўла олди?
- "Металлург" билан сафардаги 1:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалаба жуда катта аҳамият касб этди. Мавсумни 8 ўринда тугатиш биз учун қониқарсиз натижа ҳисобланади. Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган содиқ мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика