RU

Последние новости

16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  1 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  22 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  5 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3

Мураббийнинг кучи қачон кўринади? Новости

Мураббийнинг кучи қачон кўринади?

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Қозоғистонни мағлуб этиб, Россия билан дуранг ўйнаганидан сўнг бир танишим Сречко Катанецни роса мақтаб қолди.

"Катанец ҳақиқатан зўр мураббий экан, шуни олдинроқ олиб келиш керак эди", дея баралла гапирди. Мен эса унинг фикрига жавобан Катанецнинг зўрлигини ҳали кўрмадик, олдин биронта расмий ўйинда жамоани бошқарсин, кейин қанақалиги билинади дедим. Нима демоқчи эканимни қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Словениялик мураббий 2021 йилнинг 27 августидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаряпти ва у билан 4 йиллик шартнома тузилган. Сречко Катанец келганидан бери Ўзбекистон МТЖ фақат учта расмий баҳс ўтказди. Энди рақибларни қаранг: Шри Ланка, Мальдив ва Таиланд. Осиё Кубоги саралаш босқичида шу жамоаларни мағлуб этиб, қитъа чемпионатига йўл олдик. Учта ўйинда тўплар нисбати 9-0. 

Ундан кейин сентябрда Камерунни ютдик. Камерун кеча Бразилияни ютди! Ноябрда Қозоғистондан 2:0 ҳисобида устун келдик, сўнгра Россия билан 0:0 ўйнадик. Мақтагулик натижалар, тўғри, лекин буларнинг бари ўртоқлик учрашувлари. Мураббийнинг асл кучи эса расмий ўйинда кўринади. 

Ўртоқлик ўйинига муносабат барибир бошқача бўлади. Ҳамма эркин, стадионга бемалол келади, бир-бири билан чақчақлашади, форма кияди ва ўйнаб кетади. Аммо расмий ўйиндаги хавотир бир ҳафта олдин бошланади. Босим кучаяди, ютқазиб қўйсак-чи деган хавотир пайдо бўлади.

Биласизми, Катанец келганидан бери ҳали биронта босими юқори ўйин ўтказмади. Австралия, Япония, Жанубий Корея каби кучли рақибларни қўя турайлик, биз ҳеч бўлмаса Уммон, Иордания, БАА билан уч очколи баҳсда курашиб кўрайлик, кейин Катанецнинг кимлиги кўринади. 

Ушбу мураббий бошчилигида Шри Ланка, Мальдивларни ютганимиз ҳеч нарса эмас! Ўртоқлик баҳсларида Қозоғистонни ютиб, Россия билан дуранг ҳам ҳеч нарса эмас. Катанецнинг асл кучи фақат иккита мусобақада кўринади: Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатига саралаш. Бундан бошқа мусобақа биз учун ҳеч нимани англатмайди. Шу боис ҳозирдан Катанецни зўр мураббий деб осмонга отмаган маъқул.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика