RU

Последние новости

13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  0 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   7 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0

Муносабат: «Насаф» нега дисквалификация қилинди ёхуд «Пахтакор» финалга муносибми? Новости

Муносабат: «Насаф» нега дисквалификация қилинди ёхуд «Пахтакор» финалга муносибми?

Сайтимиз почтасига нима учун "voha.uz" сайтидаги хабарни "СА"га жойлаштирмаётганимиз ҳақида хатлар келди.
voha.uz даги мақола мазмуни билан танишиб олинг:

"Қарши шаҳри мезбонлик қилган 1999-2000 йилларда туғилган футбол мактаблари тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Финалда "Бунёдкор" тарбияланувчилари ҳамшаҳарлари "Пахтакор" жамоасини пеналтилар сериясида таслим этиб, бош совринни қўлга киритишди.


“Пахтакор” аслида ярим финалга чиқа олмаган эди. “Металлург”-“Нефтчи” учрашувидан кейин учрашув комиссари ҳам айнан “Нефтчи”нинг ярим финалга чиққанини айтганди. Ўйиндан сўнг хурсанд холда ярим финал йўлланмасини нишонлаётган “Нефтчи”мураббийи орадан 5-6 соат ўтмасданоқ 5-ўрин учун курашишини эшитиб ҳайрон бўлишдан бошқа чораси қолмаган.

ПФЛ регламенти 11-модда 11.1-бандига асосан, икки ёки ундан ортиқ жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолганда, ўринлар қуйидагича аниқланади:

-  1.Ўзаро ўйин натижаси(очколар сони, тўплар нисбати, урилган голлар, сафарда урилган голлар),

-  2.Барча ўйинлардаги тўплар нисбати,

-  3.Барча ўйинлардаги ғалабалар сони,

-  4.Барча ўйинлардаги урилган голлар,

-  5.Барча сафар ўйинларидаги урилган голлар!

Регламентда сафарда урилган голлар банди бўлиб, “Нефтчи”-“Пахтакор” учрашувида “Пахтакор” меҳмон сифатида кўрсатилган ва ушбу ўйин давомида “Пахтакор” гол ура олмаган. “Металлург”-“Нефтчи” учрашувида меҳмон сифатида кўрсатилган “Нефтчи” 2та гол уришга эришган. Ўзаро ўйин натижасига кўра ҳам “Нефтчи” олдинда эди("Нефтчи"-"Пахтакор" 2:0). Бу икки вазиятни “Пахтакор” қандай четлаб ўтди—бу ёғи биз учун қоронғу!"



Аслида регламентга кўра:

"Пахтакор", "Нефтчи", "Металлург" бир гуруҳда иштирок этиб бир хил очко тўплашган. Таббийки учта жамоада бир хил очко бўлиб қолса ўзаро ўйинга қаралмайди. Шунингдек битта шаҳарда бўлиб ўтадиган мусобақада сафарда урилган голлар инобатга олинмайди. Регламент бўйича кейинги банд энг кўп гол урган жамоанинг устунлиги қайд этилган. Бу кўрсаткич бўйича "Металлург" 1-ўринни олган. "Пахтакор" ва "Нефтчи" 4тадан гол уришган. Кейинги банд карточкалар: "Пахтакор"да умуман карточка бўлмаган, "Нефтчи" футболчилари эса 2та қизил карточка олишган. Агар бу банд ҳам тенг бўлганда ташкилотчилар ғолибни аниқлаш учун қуръа ташлашарди.

Юқоридаги кўрсаткичлар бўйича "Металлург" гуруҳда биринчи бўлган, "Пахтакор" иккинчи ўринни олган. Ярим финалда "Пахтакор" - "Насаф"га қарши ўйнаган. ПФЛ қарорига "Насаф" сафида ёши катта футболчи бўлгани туфайли қаршиликлар мусобақадан четлатилишган. Финалда "Пахтакор" "Бунёдкор"га мағлуб бўлган.

Ундан ташқари бу мақола ПФЛ регламенти асосида ёзилган. Юқоридаги қоида қачонки ўйинлар икки давра тизимида ўтказилсагина амал қилади. Ундан ташқари ҳар бир кичик турнирларни ўз регламенти бўлади. Унда юқоридаги ҳолат юзага келган тақдирда аввал сариқ карточкаларнинг сонига қаралади. Шундан кейин ҳам тенглик бўлса кейинги босқичга чиқадиган жамоанинг номи қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика