RU

Последние новости

13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олиш таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  4 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0

Муносабат: Бошқалар банд, шу боис Таиланд билан ўйнаганимиз ҳам маъқул Новости

Муносабат: Бошқалар банд, шу боис Таиланд билан ўйнаганимиз ҳам маъқул

Бугун ЎФФ расмий сайти "Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказади" сарлавҳаси остида хабар чоп этди.

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 6 июнь куни Тошкент шаҳрида Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур беллашув Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-тур олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Хабарингиз бор, 12 июнь куни Теҳронда Эрон терма жамоаси меҳмони бўламиз. Бу ўйин биз жуда муҳим, чунки ғалабагина бизни қониқтиради. Агар Эрон ғолиб бўлса, улар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. Биз зафар қучсак, ҳозирча йўл олмасак ҳам яна имконият пайдо бўлади.

Таиланд билан Тошкентда кечадиган баҳс Эронга қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Энди рақибнинг Таиланд эканлигига келсак, йўқдан кўра бор деганларидек ҳозирги шароитда шу рақиб чиққанига хам ношукурлик қилмаслик керак.

Чунки Таиланд "В" гуруҳида 1 очко тўплаб охирги ўринда бораётгани билан бежизга саралашнинг ҳал чилувчи босқичига чиқмаган. Қолаверса, бизнинг назаримизда бу жамоани кучсиз баҳолаш керак эмас. Тўғри, Таиланднинг ЖЧ саралашдаги ишлари яхши кетмаяпти. Жамоа еттита ўйиннинг биттасида дуранг ўйнаб, олтита учрашувда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 3-19.

Лекин гуруҳда Япония, Саудия Арабистони, Австралия каби "наҳанглар" борлигини инобатга олганда Таиланднинг охирги ўринда тургани ваҳимали кўринмайди.

Таиланд варианти қандай юзага келгани, музокаралар қанча давом этгани, таклиф кимдан чиққани - ҳозирда бу саволлар катта аҳамиятга эга эмас. Муҳими шуки, 6 июнь санасида Тошкентда Ўзбекистон - Таиланд ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Албатта, Таиланд номини эшитиб аксар мухлисларда бошқа кучлироқ рақиб йўқмиди деган саволлар юзага келиши мумкин, лекин бошқалар ҳам бўш эмас. Ҳамманинг қанақадир ўйини бор.

Масалан, "А" гуруҳидаги жамоалардан Япония 7 июнь куни Сурия билан ("Kirin Cup" мусобақасида) баҳс олиб боради. Саудия Арабистонининг шундоқ ҳам 8 июнда Австралия билан расмий ўйини бор. Ироқ эса шу куни Жанубий Кореяга қарши назорат баҳсини ўтказади. БАА терма жамоасининг кейинги режалари маълум эмас. Натижада битта Таиланд қоляпти.



Аслида-ку, Таиланд варианти биз учун режаси маълум бўлмаган БААга қараганда яхшироқ. Нега деганда БАА билан кўп ўйнаганмиз ва яна бир бор куч синашиш қизиқ эмасдек кўриняпти. Таиланд эса қизиқ ва сирли рақибдек туюлмоқда. Шуни айтиш лозим, бу ўйин Самвел Бабаян терма жамоамиз бош мураббийи бўлганиден бери Тошкентдаги тўртинчи ўртоқлик учрашуви бўлади.

Аввалги учта беллашувни Ироқ, Буркина Фасо ва Иорданияга қарши ўтказиб, учаласида ҳам ғалаба қозонганмиз. Ироқ 2:1 , Буркина Фасо 1:0, Иордания 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. Ва умид қиламизки, тўртинчи ўртоқлик ўйини ҳам бизнинг фойдамизга ҳал бўлади.

Биласизми? Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтгача Таиландга қарши турли мусобақаларда 7 марта баҳс олиб борган. Шундан тўрттасида биз, учтасида таилар зафар қучган. Ҳали дуранг қайд этилмаган. Яна шуни айтиш лозим, Таиланд ўз тарихида иккинчи бор Тошкентга ташриф буюради. Бу жамоа билан биринчи марта 2003 йилнинг 8 ноябрь куни Осиё Кубоги-2004 саралаш босқичида ўйнаб, 3:0 ҳисобида мағлуб этганмиз. Ўша ўйинда Владимир Шишеловнинг иккита, Максим Шацкихнинг битта голи терма жамоамизга ғалаба келтирганди.

Шундай қилиб, 14 йиллик танаффусдан сўнг Таиланд термаси яна Тошкентга келади. 6 июнь кунги баҳсда қизиқарли футбол кўрсак ажаб эмас.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика