RU

Последние новости

11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  4 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  7 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13

Мундиал сари илк қадам ёхуд Сурияга қарши ўйин таҳлили Новости

Мундиал сари илк қадам ёхуд Сурияга қарши ўйин таҳлили

Хабарингиз бор айни пайтда юртимизда 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё Кубоги бўлиб ўтмоқда.

«А» гуруҳидан ўрин олган термамиз аъзолари илк турда Сурия ёшларини мағлуб этишди. Қуйида ўйиннинг кечиши, хатолар ва устун томонлар хусусида сўз юритамиз.  

Ўйиннинг умумий картинаси.


Иккала жамоа аъзоларида ҳам ўйин бошида ҳаяжон кучлилиги билиниб турди. Баҳс вакилларимизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланган бўлсада, суриялик йигитлар ҳам қанотлардан сифатли ҳужумлар уриштириб туришди. Илк таймнинг ўрталарига қадар майдонда тенг кураш гувоҳи бўлдик. Рақибнинг ҳужумлари асосан қанотлардан ташкил қилинди. Қанот ҳимоячиларимиз Зафармурод Абдираҳматов (ўнг қанот ҳимояси) ва Маҳмуджон Маҳамаджоновлар рақиб ҳужуми вакилларининг босими остида айрим хатоларга йўл қўйишди. Тайм иккинчи ярмидан бошлаб назорат тўлақонли вакилларимиз томонга ўтди. Марказ ва чап қанот ҳужумидаги боғламлар аъло даражада ишлади. Ўнг қанот ҳужуми бўйича ундай деб бўлмайди. Нодирбек Абдураззоқов ва Зафармурод Абдираҳматов ўртасида фикрий тушунмовчиликлар рўй бериб турди. Голларнинг иккаласи ҳам чап қанотдан уюштирилган ҳужумлар самараси ўлароқ киритилгани сўзимизнинг исботи. Марказий ҳужумда ҳаракатланган Пўлатхўжа Холдорхонов ўйинни яхши даражада ўтказди. Форвард гарчи гол урмаган бўлмаса ҳам, рақиб ҳимоя вакилларини доимий босим остида ушлаб турди ва ҳужумда шерикларига бўш зоналар яратиб берди. 


Мураббийлар тўқнашуви.


Мураббийлар жангида Равшан Ҳайдаров нидерландиялик ҳамкасбидан устун келди. Эслатиб ўтаман, Ҳайдаров ўйин учун 4-2-3-1 Марк Вотте эса классик 4-4-2 схемасини танлади. Биласиз Ҳайдаров танлаган услубда марказда футболчиларнинг зичлиги эвазига устунлик қўлга киритилади (амалда ҳам шундай бўлди).

Рақамлар алдамайди.

Эътиборингизни ОФК тақдим қилган статистик маълумотларга қаратаман. Қуйида ўйиннинг иссиқ харитаси (тепловая карта).

Харитадан кўриниб турибдики кураш асосан марказ ва рақиб томонда кечган.

Асосий ҳужум зоналари.

Юқорида айтганимздек вакилларимизнинг асосий ҳужумлар чап қанотдан ташкил қилинган. Биз томонга эса кўпроқ Маҳамаджоновнинг қанотидан босим бўлган.


Тўпнинг ҳаракат зонаси.

 

Тўп назорати бўйича кичик устунлик Сурия ёшлари томонда бўлсада, улар асосан ўз ярим майдонларида тўп билан муомалада бўлишган.

Умумий кўрсаткичлар.


 

Зарбалар ва аниқ зарбалар бўйича устунлик вакилларимиз томонда. Ҳайдаров жамоаси ўйинда захира ресурслари билан ҳаракатлангандек кўринди. Фикримча Сурия билан ўйинда ёшларимизнинг бор салоҳиятини кўрмадик.

Вакилларимиз 2 турни 4 март куни Ироқ ёшларига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. Барчангизни «Бунёдкор» стадионига таклиф қилиб қоламиз.

 

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика