RU

Последние новости

15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  0 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  20 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  4 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  2 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  2 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  39 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  4 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  12 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  1 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7

Мундиал олдидан. Забихилло Ўринбоев: "Ҳамма оптимал ҳолатда" Новости

Мундиал олдидан. Забихилло Ўринбоев: "Ҳамма оптимал ҳолатда"

Жаҳон чемпионати олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимизга ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Иккита Жаҳон чемпионатида иштирок этдим ва бундан жуда ҳам мамнунман. Насиб бўлса учинчи Жаҳон чемпионати олдида турибман. Аввал бўлиб ўтган ҳар икки мундиалда иккинчи рақамли футболчи сифатида иштирок этдим. Асосан захирада ёки захирадан майдонга тушдим. Бу сафар эса ўзимни тенгдошларимиз билан бирга ўйнайман. Аввалги чемпионатларда тўплаган кичик бўлсада тажрибам бу гал ўз самарасини беришига ишонаман. Олдимизда қийин ўйинлар турибди. Германия ва Гондурас футболчилари индивидуал кучли бўлишига қарамай, биз жамоавий ўйин эвазига натижа кўрсатмоқчимиз", - дейди Забихилло Ўринбоев.

- Жамоанинг етакчиси сифатида бу чемпионатда ёшларимизнинг имкониятини қандай баҳолар эдингиз?

- Бу Жаҳон чемпионати. Бу ерга тасодифий терма жамоа келиб қолмаган. Ҳозир ҳаммамизда бир хил имконият. Турнир жадвалида ҳаммада 0 очкодан тургани боис бу ерда кучли жамоа йўқ. Асосийси биринчи ўйинда ғалаба қозониб олсак, қолгани биз ўйлагандек кетади. Биринчи ўйин аҳамияти жуда катта.

- Икки бор чемпионатда иштирок этган футболчи сифатида жамоадошларингизга энг муҳими нима деган бўлар эдингиз?

- Ўзига бўлган ишонч бўлса ҳаммаси жойида бўлади. Тажриба муҳим лекин истак, хоҳиш ва ишонч билан ҳар қандай рақибни мағлуб этса бўлади.

- Германия таркибида бир қатор футболчилар бундеслига вакилларидир. Уларда бир қатор етакчи футболчилар бор. Бу футболчиларимизга ортиқча босим юкламайдими?

- Биз фақат жамоавий ўйин эвазига улардан устунлигимизни исботлашимиз мумкин. Босимсиз ўйнаймиз.

- Жаҳон чемпионатидан ўзингиз учун нималарни кутмоқдасиз?

- Мазмунли ўйин кўрсатиш ва скаутларни назарига тушишни истайман. Хориж клуби билан шартнома имзолашни истайман. Энг муҳими термамизнинг натижасидир.

- Жамоанинг етакчилари "Бунёдкор" клубидан ташкил этилган. Бу сизларга енгиллик яратиши мумкинми?

Албатта, бу жуда енгиллик яратади. Бир биримизни тушинишда асқотади. Йиғинлар ва назоратлардан сўнг бошқа клубдаги футболчилар билан ҳам муаммо бўлмайди. Ҳамма оптимал ҳолатда тайёр. Бизни ёшимизда ўзимизни чемпионатдан хориж клубларига ўтиш учун жуда яхши имконият. Чемпионатда омадга ҳам кўп нарса боғлиқдир. Терма жамоага ҳеч ким ўз-ўзидан келиб қолмайди. Мураббий тенг кучли таркибдан энг муносибларини танлайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика