RU

Последние новости

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Мундиал олдидан. Ботирали Эргашев: "Асосий вазифамиз тўп ўтказиб юбормаслик" Новости

Мундиал олдидан. Ботирали Эргашев: "Асосий вазифамиз тўп ўтказиб юбормаслик"

Жаҳон чемпионати олдидан ёшлар терма жамоамиз аъзолари championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтади.
Ёшларимиз сафига жалб этилган дарвозабон Ботирали Эргашев жамоамизни чемпионатида энг юқори марраларни кўзлаётганини яширмади.

"Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўрдик. Буни исботлашимиз керак. Халқимизни ишончини оқлашимиз керак. Майдонда ким ўйнашидан қатъий назар тўп ўтказмай ғалабага эришишни кўзламоқдамиз. Умуман олганда жуда катта мақсадлар билан тайёргарликка киришганмиз. Бизда барча шароит ва имконият етарли. Асосий ишимиз бу шароит ва имкониятларни оқлашдир" , - деди дарвозабонимиз Эргашев.

- Жамоанинг дарвоза чизиғида рақобат етарлича дея оламиз. Танловнинг кўплиги ижобий натижага қандай таъсир кўрсатади?

Бу жуда ҳам яхши деган бўлар эдим. Юқорида айтганимдек ким дарвозани қўриқлаши эмас, тўп ўтказмаслигимиз энг муҳимидир. Ҳамроев маҳоратли ва Каримов ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этиб тажриба олди. Мен ҳам ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Рақобат бизда ўсишга хизмат қилади.

- Гуруҳ етакчиси Германия. Гуруҳдаги жамоалар ва уларнинг ҳужумчилари борасида фикрларингиз қандай?

Албатта, Германия жуда ҳам кучли жамоалардан биридир. Улар билан бир хил ўйнашга имкониятимиз етади. Улар жуда ҳам тез ва техникага экан. Уларни услубини ўрганмоқдамиз. Ҳар бир футболчиси индивидуал маҳоратга эга. Гондурас ҳам жуда ҳам бақувват футболчиларга эга. Фиджи ҳақида эса у даражада кўп маълумотга эга эмасман.

- Терма жамоадан қандай натижа кутсак бўлади?

Жамоа совринли ўринлар учун курашади. Вазифа ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, натижага эришиш. Ҳаммамиз ўз кучимизга ишонамиз ва белгиланган маррани эгаллаймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика