RU

Последние новости

11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  3 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  3 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  29 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  19 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  24 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  2 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  14 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  17 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  40 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3

Мундиал 2022. Мексика! Новости

Мундиал 2022. Мексика!

Мексика!


Тахаллуси – "уч ранглилар".

FIFA рейтингида 13-ўрин.

Жаҳон чемпионатига ўн олтинчи марта (1930, 1950-1970 (барча турнирлар), 1978, 1986, 1994-2022 (барча турнирлар).


C гуруҳи: Рақиблари: Аргентина, Саудия Арабистони, Польша.

1-тур, 22 ноябрь. Мексика — Польша

2-тур, 26 ноябрь. Аргентина — Мексика

3-тур, 30 ноябрь. Саудия Арабистони — Мексика


Муваффақиятлар


Мексикаликлар гуруҳ босқичида ажойиб иштирок этишмоқда.

ЖЧ-1978 – "уч ранглилар" гуруҳ босқичидан чиқа олмаган сўнгги мундиал.

Уйда ўтган 1986 йилги мусобақада чорак финал – Мексика тарихидаги энг яхши натижа.



Парагвай, Бельгия ва Ироқ – мексикаликларнинг гуруҳ босқичидаги рақиблари.

"Уч ранглилар" 2:1 ҳисобида Бельгияга қарши ўйиндаги ғалаба билан бошлашди. Уго Санчес ва Фернандо Кирартенинг голлари муваффақият олиб келди.




Кейинги рақиб ўша пайтларда жуда кучли терма жамоа саналган парагвайликлар бўлди. Мексикаликлар 5-дақиқада Луис Флореснинг голи сабаб ҳисобни очишди, аммо устунликни сақлаб қола олишмади – Хулио Ромеро 85-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.




Ироқ терма жамоасига қарши сўнгги ўйин сенсация тақдим этмади. Фернандо Кирарте Мексикани биринчи ўрин билан 1/8 финалга олиб чиқувчи голга муаллифлик қилди.




Мексикаликларни 1/8 финалда Европанинг энг кучли жамоаларидан Болгария кутиб турарди.

Бу ҳисобда акс этмаса-да, Мексика қийин ғалабага эришди. Мануэль Негрете ва Рауль Сервин жамоани 1/4 финалга олиб чиқишди.




"Уч ранглилар"га чорак финалда дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлмиш ГФР тўқнаш келди.

Аввалига бу ўйинда Мексиканинг имкониятлари паст баҳоланган эди, аммо ўйин бунинг аксини кўрсатди.

Мексикаликлар фаворитга қарши жиддий кураш таклиф қилишди ва ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди, аммо ўзлари ҳам гол ура олишмади. Барчасини пенальтилар серияси ҳал қилди ва унда немисларга омад кулиб боқди.




Мексика ҳеч қачон ЖЧ ярим финалида ўйнамаган. Кўрамиз, бу сафар нима бўларкан.


Мураббий ва ўйин услуби


Херардо Мартино – Мексика терма жамоаси бош мураббийи.



Мартино 2019 йилнинг 7 январида Мексика миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб эълон қилинди.

Херардо жуда юқори прессинг ва ҳужумкор футбол услубини афзал кўради.

Херардо Мартинонинг мураббийлик ютуқлари:


"Либертад"

– Парагвай чемпиони (3): 2002, 2003, 2006

"Серро Портеньо"

– Парагвай чемпиони: 2004

"Ньюэллс Олд Бойз"

– Аргентина чемпиони: 2012/13

"Барселона"

– Испания Суперкубоги соҳиби: 2013

Аргентина терма жамоаси

– Америка Кубоги кумуш медали соҳиби (2):  2015, 2016

"Атланта Юнайтед"

– MLS чемпиони (MLS Кубоги соҳиби): 2018

Мексика терма жамоаси

– КОНКАКАФ Олтин Кубоги ғолиби: 2019

– КОНКАКАФ Олтин Кубоги кумуш медали соҳиби: 2021

– КОНКАКАФ Миллатлар лигаси кумуш медали соҳиби: 2019/20

Шахсий мукофотлар

– Жанубий Америкада йил мураббийи: 2007

– MLS'да йил мураббийи: 2018


Мексика терма жамоаси ўйин схемаси: 4-3-3 (ҳужумкор).



Ўйин услуби: кучли прессинг, тўпга эгалик қилиш.

Мартино Мексика терма жамоасини жуда ҳам ўзгартирди. Энди бу жамоа қарши ҳужум қилмайди, балки ҳужум қилади.

Мексикаликлар жуда қаттиқ прессинг қилишади, айниқса биринчи таймда.



Мексика бошқа кўплаб жамоалардан нимаси билан фарқ қилади – марказ орқали ўйнашга уриниш билан. 

Мексика терма жамоаси ўйинида кўплаб ноодатий ҳаракатлар пайдо бўлган – ҳимоячиларни жалб қилган ҳолда ёлғондан югуриш ва ҳужумни бошқа йўналишга ўзгартириш.

Бундай футбол кучли ижрочиларга эга топ жамоаларга кўпроқ мос тушади, аммо мексикаликлар ҳам ўзларини кучсиз деб ҳисоблашмайди.

Бу вазиятда мексикаликлар ярим ҳимоячиси рақибдан айланиб олди, жамоадаги шериги эса унга муносабат билдирди ва бўш ҳудудга югуришни бошлади.



Бу ажойиб узатма АҚШ дарвозасига гол олиб келишига бир баҳия қолди. "Пастдан ўйна" доктринаси ҳар қандай вазиятда ишлайди ва мексикаликлар ўйини бўйича аниқ тасаввурни беради.




Агар сиз Мексика терма жамоасини фақатгина ЖЧда кузатсангиз, уларнинг ўйини ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин. Шундай экан уни унутинг.

Ҳозирги Мексика терма жамоаси – "Барселона"нинг сал оддийроқ варианти. Аммо, барибир "Барселона"ку.


Терма жамоа етакчилари


Ирвинг Лосано – мотор.



Енгил, техник ва жуда-жуда тез ўйинчи.

Лосано – ўзини Европада кўрсатган мексикалик классик вингер.

У ҳам барча мексикаликлар қатори клубдаги муаммоларга қарамай, терма жамоада максимал фидойилик билан ўйнайди, шунингдек ЖЧ-2018даги салоҳияти ва ютуқларини ҳисобга олсак, Мексика футболининг янги тимсоли пайдо бўлганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.




Эдсон Альварес – бўлажак юлдуз.



Альварес – "Аякс" муваффақиятларининг сабабларидан бири.

У майдоннинг марказини тозалайди, ҳимояда ажойиб ўйнайди ва ҳатто ҳужумда ҳам фойдали.

Футболчини топ-клублар диққат билан кузатмоқда ва у катта эҳтимол билан яқин ёзда клубдан кетади.




Гильермо Очоа  – сеҳргар.



37 ёшли Очоа Мексика терма жамоаси учун катта аҳамият касб этади.

У энг барқарор дарвозабон эмас, аммо Гильермонинг ўйини ўхшаб қолса, унинг дарвозасига тўп киритиш жуда-жуда қийин.

Очоанинг асосий таркибдан ўрин эгаллашига ишонч йўқ, аммо унинг натижага таъсирини баҳолаш имконсиз.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: жамоавийлик, заиф позициянинг йўқлиги, прессинг.

Заиф томонлари: янги услубга ўтишдаги қийинчилик, чидамлилик, етакчининг йўқлиги.


Мексикаликларнинг аксарияти маҳаллий чемпионатда ўйнашади, бу эса футболчиларнинг бир-бирини тушунишида яққол кўринади. Улар бир-бирларининг кучли ва заиф томонларини жуда яхши билишади. Бундай терма жамоалар легионерлардан ташкил топган жамоалардан доим устунлик қилади, сабаби турнирга тайёргарлик қисқа ва таркиблар беқарор.

Мексика терма жамоасининг заиф жойини айтиш қийин. Бу ўйиннинг барча жиҳатларида яхши ҳаракат қиладиган тенг терма жамоа. Таркибда яққол юлдуз йўқ, барчанинг ўрнини босса бўлади.

Мексика прессинг борасида ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Херардо Мартино келиши билан жамоа рақиб ярим майдонида агрессивроқ ўйнашни бошлашди ва уларга хавфли вазиятларни туҳфа этди.

Мартино Мексика терма жамоаси ўйин услубини ўзгартирди. Ушбу жамоа олдин мудофаага ўтишни ёқтирарди, ҳужумда эса тезда тўп билан хайрлашарди. Энди улар тўпга 70% эгалик қилишмоқда, кўп вақт ҳужум уюштиришмоқда ва фаол тарзда прессинг амалга оширишяпти. Шунга қарамасдан, бу осон кечмаяпти. Аргентиналик мутахассис Мексика футболининг ДНКсини ўзгартиришга қарор қилди ва бу оғриқсиз ўтмаяпти. "Уч ранглилар" ўйин қурилишида, айниқса ҳужумдан мудофаага ўтишда кўп хато қилишади. КОНКАКАФ финалида АҚШ терма жамоаси бундан мунтазам равишда фойдаланди.

Чидамлилик бўйича ҳам ишлар ёмон. Мексикаликлар 60-65 дақиқалардан жуда чарчашни бошлашади. Уларга прессинг етмайди, мудофаадан қайтишга улгуришмайди ва ҳужумда секин ҳаракат қилишади. Бу муаммо Қатарда панд бериши мумкин.

Мексикага майдонда етакчи етишмайди. Ҳар бир жамоанинг етакчиси бўлиши керак, аммо уларда бундайи йўқ.


Тахминий таркиб:




Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика