RU

Последние новости

01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  34 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  1 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Муҳсинжон Убайдуллаев: "Нефтчи"нинг чорлови бошқа жамоаларнинг таклифига рад жавобини беришимга сабаб бўлди" Новости

Муҳсинжон Убайдуллаев: "Нефтчи"нинг чорлови бошқа жамоаларнинг таклифига рад жавобини беришимга сабаб бўлди"

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўяётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз таркибини кучлилар билан тўлдирмоқда.

Янги йилнинг илк кунларидан ушбу жамоа ҳимоя чизиғини Навоийнинг “Қизилқум” жамоасида тўп суриб келган Муҳсинжон Убайдуллаев билан кучайтирди. Тажрибали ҳимоячи ушбу трансфердан кейинги фикрлари билан бўлишди.


- Янги мавсумда янгича кўринишдаги ва қадрдон жамоангизда ўтказиш режаси, бир сўз билан айтганда “Нефтчи” га қайтиш қарори қачон рўй берди. Кимнингдир таклифи билан қайтдингизми?

- Аввало барчангизни янги йил билан табриклайман. “Нефтчи” жамоасига келсак, ушбу жамоа менга бегона эмас. Қолаверса янги мавсумда “Нефтчи” жамоаси ўз олдига жиддй мақсадлар қўйган. Ундан ҳам ташқари, бу ерда оилам билан бирга бўламан. Таклифга келсак шахсан жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг ўзларининг таклифи билан Фарғонага қайтмоқдаман.

- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганмиди?

- Ҳозиргача бир нечта таклифлар бўлди. Лекин улар орасида менга “Нефтчи” нинг борлиги бошқа таклифларни рад жавобини беришимга сабаб бўлди.

-  "Қизилқум" жамоасида ўтказган даврингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта қўнглим тўлди. Биринчи навбатда футболчи сифатида ўсишга эришдим. Кўплаб дўстлар орттирдим. Бир сўз билан айтганда ушбу жамоадан миннатдорман ва янги мавсумда ҳам уларга омад тилаб қоламан.

- Ушбу масумда жиддий мақсадларни кўзлаётган жамоада, кучлилар қаторида ўзингизни йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми?

- Рақобатга доимо тайёр бўлганман ва бундан кейин ҳам тайёрман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Демак ўз устимизда ишлашда давом этамиз...


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика