RU

Последние новости

11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамеёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  10 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3

Муҳсин Низомиддинов: "Қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ" Новости

Муҳсин Низомиддинов: "Қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ"

Про-лига 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Ғиждувон" (5:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Бугун айни мухлисларга ёқадиган томошабоп ўйин бўлди.

- Иккинчи давра олдидан жамоани кучайтириш режаси борми?

- Қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ. Бизни олдинда "Арал" билан ўйин кутиб турибди. Ҳозир эътиборни шунга қаратамиз. Шундан кейин бу ҳақида ўйлаб кўришга фурсат бўлади.

- Бобур Қосимовнинг эрта захирага олинишига изох берсангиз...

- Бу тактик алмашинув бўлди. Гол ўтказиб юбордик, ҳужумни кучайтириш мақсадида Қосимовни алмаштирдик. Бобур анча муддат давом этган жароҳатдан сўнг майдонга қайтганди. Тажрибали футболчи, "Сурхон" билан ўйинда ҳам уни майдонга туширдим. Мураббийлар штаби кўрсатмаларини бажариб бераяпти.

- "Арал" билан ўйин сунъий майдонда бўлиб ўтади. Жамоа бунга тайёрми?

- Ҳар бир ўйинда ўз олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Клублар мавжуд шароитдан келиб чиқиб майдонни тайёрлаяпти. Сунъий майдонда ҳам яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика