RU

Последние новости

10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  0 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  1 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  6 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  8 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  6 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  14 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  8 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  20 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  21 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1

Муҳсин Муҳаммадиев: "Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади" Новости

Муҳсин Муҳаммадиев: "Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади"

"Локомотив"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Мухсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади. Ўртадаги танаффус ҳам бунга таъсир қилди деб ўйлайман. Ўртада ўзимизнинг имкониятларимизни йўқотиб қўйдик. Энди барчасини бошқатдан бошлаб, имкониятларни йиғиб олиш керак. Йигитлар ҳаракат қилишди. Афсуски, мағлуб бўлдик. Бу ерда ўйиндан олдин майдонни суғоришар экан.  Биз эса умуман бошқача бўлган қаттиқ майдонда машғулот олиб борамиз. Уни суғоришнинг имконияти йўқ. Умуман олганда рақибларда жуда кўплаб вазиятлар бўлди. Агарда ўйиннинг аввалида яратилган икки вазиятдан унумли фойдаланганимизда ўйин сурати бошқача кетиши мумкин эди. Шунингдек, учрашув 1:0 бўлиб турган пайтда "Локо" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганди. Ушбу вазиятни кўриб чиқиш керак.

- Бошқа клубларда кўплаб футболчилар термада ўйнашади. "Бухоро"да эса деярли жамоанинг барча футболчилари машғулотда қатнашмоқда. Бунинг ҳам таъсири борми?

- Албатта, таъсири бор. 4-5 кун дам олгандан кейин кўп нарса ўзгариб кетади. Футболчилар навбатдаги машғулотларда ўзларини кўрсата олишлари қийин бўлади. Барча футболчиларнинг ўзига хос ҳусусиятлари бўлади. “Локомотив”да эса бунга бошқача қаралади ва шу боисдан улар ўйинга яхши ҳолатда келишди. 

- Сўнгги 3 ўйинда жамоа кучли рақибларга қарши баҳс олиб борди: "Насаф", "Бунёдкор" ва "Локомотив". Сиз қўлга киритилган 4 очкодан мамнунмисиз?

- Мамнун эмасман. Агарда бугун яхшироқ ҳолатда келганимизда мағлубиятга учрамаган бўлардик. Шунингдек, ўйин якуни арафасида учта ўзгартиришдан кейин бир футболчимиз жароҳатланди. "Локомотив" эса биринчи бўлимда дарвозамиз олдида бирорта вазиятга эга бўлмади. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика