RU

Последние новости

23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  0 23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" (матнли трансляция)  11 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  29 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0

Муҳсин Муҳаммадиев Москвада. “Бухоро”ни ким шуғуллантирмоқда? Новости

Муҳсин Муҳаммадиев Москвада. “Бухоро”ни ким шуғуллантирмоқда?

Барча жамоалар ўз қароргоҳларида 13 июндан рестарт оладиган Суперлига баҳсларига тайёргарликни олиб боришмоқда.

“Бухоро” жамоаси ҳам йиғинга киришди ва маҳаллий футболчилар билан машғулотларни бошлаб юборди. Ҳозирда бош мураббий Муҳсин Муҳаммадиев Москвада эканлиги боис, футболчиларга Мирислом Ҳасанов бошчилик қилмоқда. Тожикистонлик мутахассис биз билан суҳбатда бўлажак режалар, тақвим ва ҳозирги вазият ҳақида батафсил фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоамиз машғулотларга киришганига уч кун бўлди. Биринчи кун футболчилар асосан енгил югуриш машқлари билан чекланди. Тақвим бўйича 15 июнь куни “Андижон” жамоаси билан ўйнашимиз керак. Менимча, баҳс Муборакда бўлиб ўтади. Чунки, биласиз уй майдонимиз чими ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бу нарса мавсум бошланишидан олдин маълум эди. Ҳозир шунақа форс-мажор ҳолатидамиз.

Мен оилам билан Москвадаман. Коронавирус туфайли тўғридан-тўғри рейслар қолдирилган. Менинг ўрнимга вақтинчалик ёрдамчим Мирислом Ҳасанов бошқариб туради, дарвозабонлар билан Нурилло Ҳабибов ишлайди.


фото: Мирислом Ҳасанов


Клублар мураббийлари билан видеоконференция орқали гаплашдик, фикрлашдик. Айримлар 11 июндан давом эттиришни таклиф қилди, яна кимдир 15 июндан деди. Менинг фикримча бу сана ҳали бироз эрталик қилади. Боиси, икки ҳафта ичида футболчиларни ҳар томонлама тиклаш қийин. Балки, мен ноҳақдирман. Лекин, 13-санага қадар жисмоний ҳолатни маромига келтириш мураккабдир. Жароҳатлар кўп кузатилиши эҳтимоли ҳам катта бўлади бунақа шароитда. Жаҳонда ҳам камида уч ҳафта ёки 1 ой вақт беришади. Бизнинг жамоа тайёргарликни 1 июнда бошлади.

Мавсумни омадсиз бошладик. Қолган учрашувларда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Бу йил таркибимиз 90 фоизга янгиланди. Ижарадагилар ва шартномаси тугаганлар кетди. Маҳаллий ўйинчиларга эътибор бермоқчимиз. Бухорода иқтидорли футболчилар кўп”,- дейди Муҳсин Муҳаммадиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика