RU

Последние новости

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  7 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  7 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  18 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  56 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив" билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз" Новости

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив" билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Coca Cola суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан олдин “Қўқон-1912” жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов ўз фикрларини баён қилди.

- Муҳаммаданас "Локомотив"га қарши ўйинга таёргарлик қандай кетяпти? Бу ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
- "Локомотив" билан бўладиган ўйинга тайёргарлик , доимгидек бўляпти. Бош мураббийимиз барча футболчилардан ўз ишимизга виждонан ёндошишимизни талаб қилмоқдлар. Жамоамиздаги барча футлчилар бу мавсумда мухлисларни хурсанд қилиш учун, юқори ўринлардан бирини қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилишяпти. Ҳар бир ўйинда мураббийларимизнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ижобий натижа учун курашяпмиз. “Локомотив” билан ўйинга келадиган бўлсак, бу жамоани биринчи даврада ютганмиз. Бу сафар ҳам майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушамиз ва бунинг учун бор имкониятларимизни ишга соламиз. Тўғри “Локомотив” таркибида жуда кучли футболчилар жамланишган, лекин биз ҳам ўз ўйинларимиз билан ҳар қандай жамоа билан ўйнаш мумкинлигини исботлаб келяпмиз. Чемпионат охирига келиб ҳеч қайси ўйин осон ўтмаяпти. Лекин биз ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари бизга қўшимча куч ва шижоат беради.

- Сиз кўплаб ўйинларда жарима зарбаларини амалга оширяпсиз. Локога қарши 1-даврадаги ўйинда жаримадан гол ҳам урган эдингиз.

- Жамоамизда стандарт вазиятларнинг усталари бўлган футболчилар бор. Айниқса Мурод ака Холмуҳаммедов бу борада анча тажрибали футболчи ҳисобланадилар. Мен бош мураббийимиздан ҳамда Мурод акадан стандарт вазиятларни ижро этиш бўйича кўп жиҳатларни ўрганиб боряпман. Ўйин вақтида сардоримиз менга жарима зарбаларини ижро этиш имконини бериб келмоқдалар. Бундан кейинги ўйинларда ҳам ўзимга бериладиган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қиламан.

Эртадан кейин бўладиган ўйинга мухлисларимизни стадионга таклиф қиламан. Биз эса уларни стадиондан яхши кайфиятда қайтишларига имкони борича ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика