RU

Последние новости

23:45ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  65 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак" Новости

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак"

"Қизилқум" жамоаси Суперлигага ўтиш ўйинида меҳмонда "Қўқон-1912" билан куч синашди.

Мазкур учрашувда Муҳаммадали Ғиёсов ва Ислом Кенжабоевнинг голлари навоийликларга ғалаба келтирди. Учрашувдан сўнг Муҳаммадали Ғиёсовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Рақиб сафида яхши футболчилар борлигини ва бизга осон бўлмаслигини билар эдик. Жамоамизни қўллаб-қувватлаган Навоий халқига миннатдорчилик билдираман. Қийин мавсум ўтганига қарамасдан, олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Ёзда "Қизилқум"ни Суперлигада сақлаб қолиш йўлида жамландик. Барчамиз бир мақсад йўлида ҳаракат қилдик. Мухлислар олдида уялиб қолмадик. 

Ўзимга келсак, охирги пайтларда кўпчилик ижобий фикр билдирмоқда, лекин мукаммал эмаслигимни, камчиликларимни биламан. Катта мақсадларим бор. Уларга эришиш учун ҳар куни ишлашим, тўхтаб қолмаслигим керак. 

"Олимпик" билан Суперлигага чиққанимиз ва кечаги ғалабани таққослаб бўлмайди. Иккиси ҳам тарихда қоладиган натижа бўлган. Мазкур жараёнларни эслашнинг ўзи ёқимли ҳиссиётларни беради. 

Кейинги режаларим ҳақида аниқ бир гап айта олмайман. Бир қарорга келганим йўқ, лекин легионерга айланиш ҳаракатидаман", – дейди Муҳаммадали Ғиёсов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика