Муҳаммад Салоҳ: "Ҳар куни шу ҳақда ўйладим"
05 мар 2023 13:55
Новости
Муҳаммад Салоҳ: "Ҳар куни шу ҳақда ўйладим"
Айни дамда Салоҳ ҳисобида 127 гол бор. "Ливерпуль" рекордчиси Робби Фаулер эса жамоа либосида АПЛда 128 гол урган.
- Рекордлар сари илдамлаш нияти олдиндан бормиди? Чунки Фаулернинг рекордига биргина гол қолди ҳолос.
- Ҳа, айниқса, ушбу рекорд. Бу мен учун ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим.
Дастлабки мавсумда 31 гол урганимдан кейин "Ливерпуль" тарихидаги тўпурар бўлишни ўйлаб қолгандим. Шундан буён миямда фақатгина шу мақсад айланди ва бу менга иштиёқ берди. Ҳар куни уйқидан турганимдан кейин рекорддан ўзишни ўйладим.
"Ливерпуль"даги биринчи рақамли бўлишни истадим. Ростдан ҳам, айнан ушбу рекорд учун қаттиқ ҳаракат қилдим. Мен рақамларга анчагина эътиборлиман. Аммо ҳар мавсумда 15-20 гол уриб, нечта мавсумда бўлса ҳам рекорд қўйишни истагандим. Рекордни 6 мавсумдаёқ забт этиш - ажойиб ҳолат. Бундан фахрланаман, - деди Салоҳ.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии