RU

Последние новости

23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  84 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0

Муҳаммад Назем: "Ўзбекистон финалга чиқишга лойиқ эди" Новости

Муҳаммад Назем: "Ўзбекистон финалга чиқишга лойиқ эди"

Эрон ва Вьетнам учрашувидан сўнг, эронликлар бош мураббийи Муҳаммад Назем иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
“Энг аввало Эрон терма жамоасини қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Мусобақа аввалида айтгандим чемпион бўлмоқчимиз деб, финалга чиқдик, бундан хурсандман”, - дейди мураббий.

- Бугун мусобақада Эроннинг энг яхши ўйинини кўрдикми?
- Албатта бугун яхши ўйнадик. Босиқчма босқич ўйинимизни яхшилаб бораяпмиз. Вьетнамга қарши баҳс ҳам шулардан бири бўлди. Бу мусобақа Осиё қитъасида футзал янада ривожанаётганини кўрсатиб берди.

- Эрон терма жамоаси барча ўйинни жуда осонлик билан ғалаба қозонмоқда. Бу футзалчиларга қанчалик ишонч беради?
- Терма жамоа таркибини тузаётган вақтда ҳам тажрибали, ҳам ёш футзалчиларни жалб қилдик. Россия ва Италияга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Ўйиндаги қийин вазиятларда тажрибали ўйинчилар ёшларга хатоларини кўрсатиб туришди. Бу бизга катта ёрдам бермоқда. Ёшларни чиниқтириш жуда ҳам муҳим. Бразилиядаги мусобақада қатнашдик. У ерда ҳам кучли рақиблар билан ўйинларда ёшлар тажриба тўплашди.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз?
- Мусобақадаги барча жамоаларни кузатиб бордик. Ўзбекистон финалга чиқишга лойиқ жамоа эди. Бу жамоанинг мезбон бўлганлиги учун эмас, унинг ўйинига берилган таъриф. Биз финал ўйинида энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. Ёқимлиси инсонлар футзал томоша қилишдан ташқари, жамоаларни қўллаб қувватлашмоқда. Баъзи ҳолатларда Эроннинг ўйинларида ҳам бизни қўллаб туришди. Турнир аввалида Ўзбекистон билан финалда учрашамиз дегандик. Умид қиламанки, финал ўйини мусобақанинг энг қизиқарли учрашуви бўлади.

- Ўзбекистоннинг кучи ҳақида нима дейсиз?
- Жамоа финалга чиқди. Демак улар бошқаларга нисбатан кучлироқ. Ўзбекистон кучли жамоа.

- Финалда Эронга нима ғалаба учун ҳалал бериши мумкин: Ўзбекистонлик мухлислар, Ўзбекистон терма жамоаси жамоа ёки Хосе Мария Мендез?
- Жамоанинг ўзи бизга қаршилик қилади. Шу боис бу саволга жамоа деб жавоб бераман.
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика