RU

Последние новости

19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  2 18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  4 17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  2 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  7 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  7 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  4 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  13

Муҳаммад Исаев: "Легионер сифатида ўйнаш истагим бор эди" Новости

Муҳаммад Исаев: "Легионер сифатида ўйнаш истагим бор эди"

Ўтган мавсумни “Металлург”да ўтказган ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби сафига бориб қўшилди.

Шундан сўнг футболчининг фикрларига қулоқ тутдик.

"Металлург"да захирада қолиб кетаётгандим. Мураббийлар нимагадир менга ишонч билдиришмаётганди. Мен эса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа жамоада ўзимни синаб кўрмоқчи эдим. "Металлург" билан дўстона хайрлашдик. 

Ўзбекистон Суперлигасининг бир қатор жамоаларидан таклиф бўлди. Лекин шахсан ўзим легионер сифатида ўйнаш ва кучимни Осиё Чемпионлар Лигасида синаб кўришни истадим, чунки “Истиқлол”дан аллақачон таклиф олгандим. Ўйлаб ўтирмасдан шу таклифни қабул қилдим ва жамоа сафига бориб қўшилдим. 

Жамоада мени яхши кутиб олишди. Тожикистоннинг бошқа клубларидаги шароитларни билмадим-ку, аммо келиб қўшилган жамоамда барчаси тўлақонли қониқтирди. Аслида “Истиқлол” ўтган йили ҳам таклиф билан чиққан эди, ўшанда "Металлург"да қолишни истагандим. 

Осиё Чемпионлар Лигасида муносиб иштирок этишни истаяпмиз. Дейлик, гуруҳдан кейинги босқичга чиқишни режалаштирмоқдамиз. Гуруҳимизда "Ал Ҳилол" билан қийин ўйинлар бўлади. Лекин биз барчасига тайёрмиз, ўтган йили "Истиқлол" ушбу жамоани мағлубиятга учратганди. “Ал Райян” билан ҳам жиддий ўйин кечади. Негаки, уларда ҳам яхши футболчилар бор”, – дея сўзини якунлади Исаев.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика