RU

Последние новости

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  6 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Муҳаммад Чиҳ: "Ўзбекистон Коста-Рикага қараганда кучлироқ рақиб ҳисобланади" Новости

Муҳаммад Чиҳ: "Ўзбекистон Коста-Рикага қараганда кучлироқ рақиб ҳисобланади"

Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Чиҳ Коста-Рикага қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйин биз учун жуда муҳим эди. Кейинги босқичга чиқиш учун мазкур ғалаба қозонишимиз керак эди. Гувоҳи бўлганингиздек, ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Бизда икки очко мавжуд ва кейинги босқичга чиқиш имконияти ҳозирча жуда мураккаб. Эндиликда кейинги босқичга йўл олиш учун Парагвайга қарши ўйинда ғалаба қозонишга тайёр бўлишимиз керак.

Бугунги ўйин юқори темпда ўтди. Ҳисобни 3:1, 4:1 кўринишига келтиришимиз мумкин эди. Жуда кўп имкониятларга эга бўлгандик, бироқ вазиятларни аниқ якунлай олмадик. Шу боис дуранг қайд этилди.

Ўзбекистон ва Коста-Рика билан ҳам дуранг ўйнадик. Менимча, уларнинг иккаласи ҳам тенг кучли жамоалар эди. Аммо Ўзбекистон хавфли вазиятлар ва бурчак зарбаларини кўп юзага келтирди. Айниқса, 8-рақамли футзалчи (Ҳусниддин Нишонов — таҳририят) бизга кўп қийинчилик туғдирди. Коста-Рика жисмоний жиҳатдан кучли жамоа, бироқ Ўзбекистонга қарши ўйин қийинроқ ўтди", деди Чиҳ.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг илк турида Ўзбекистон (3:3), 2-турда эса Коста-Рика (2:2) билан дуранг ўйнади. "Лоларанглилар" сўнгги турни Парагвайга қарши ўтказади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика