RU

Последние новости

23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  0 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1

Мубораклик Тўра Шоймардонов Новости

Мубораклик Тўра Шоймардонов

Кеча “Машъал” футбол клубининг тақдирлаш маросими давомида раҳбарият бир қатор фахрийларни тақдирлади.
2015 йили “кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Муборак шаҳридаги “Б.Вафоев” номли стадионда кўп йиллардан буён мехнат қилиб келаётган фахрий ишчи ходимлар тақдирланди.

Бу ҳақда сайтимизда ёзганимизда кўплаб мухлислар эътиборини Тўра Шоймардонов номи ўзига жалб этди. Ишқибозлар ушбу ном айтилганида кўпроқ тошкентлик собиқ футболчи Рустам Шоймардоновнинг амакиси мураббий Тўра Шоймардоновни эслайди. Ушбу мақоламиз орқали Муборакда ҳам Тўра Шоймардонов деган инсон бор эканлигини айтиб ўтмоқчимиз.

Келаси йил 70 йиллик юбилейини нишонлайдиган қаҳрамонимизнинг Муборакда хурмати юқори. Бу бежиз эмас. Боиси 1988 йилдан буён “Машъал” клуби тизимида турли лавозимларда ишлаб келаётган Шоймардоновни Муборакда танимаган ишқибоз йўқ. Футболчилар ҳам отахонни қадрлашига гувоҳ бўлдик. Лекин Тўра ака бир кам 70 ёшга тўлган бўлишига қарамай ҳамон мехнат қилишда давом этмоқда. У кишининг куни “Б.Вафоев” номли стадионда ўтади.

- 27 йилдан буён шу ерда ишлайман. “Машъал” клубини тарихини яхши биламан. Жамоада энг фахрийси мен бўлсам керак. Қолган ходимлар жуда борса 10 йилдан буён ишлаб келаётган бўлиши мумкин. Бу вақт оралиғида жамоамизда кўплаб футболчи ва мураббийлар ишлаб кетти. Энг яхши мураббийлар деб Виктор Жалилов билан Виктор Кумиковни айтган бўлардим. Энг яхши раҳбар дея сўзсиз, Баҳром Давлатовни кўрсатаман. Баҳром Бойжонович ўз ишини устаси эди. Бу инсонга қанча ижобий таъриф берсанг кам – дейди Тўра Шоймардонов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика