RU

Последние новости

20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  0 20:10Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  1 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  0 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  14 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  14 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  11

"Хоразм" дарвозабони, Нукусда гол урган футболчи, мавсумдаги илк ғалабасига эришган мураббий — Про лига 3-тур лауреатлари Новости

"Хоразм" дарвозабони, Нукусда гол урган футболчи, мавсумдаги илк ғалабасига эришган мураббий — Про лига 3-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони - Машҳур Муҳаммаджонов ("Хоразм")

"Хоразм" бу турда сафарда "Бухоро" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Урганчликлар посбони Машҳур Муҳаммаджонов бир неча бор ўз жамоасини голлардан қутқариб қолди. Шу боис Муҳаммаджонов турнинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси - Баҳром Абдураҳимов ("Қўқон-1912")

Қўқонликлар Про лиганинг 3-турида дастлабки ғалабасини тантана қилди. Нукусда "Арал"га қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шу куни қўқонликлар таркибида тажрибали Баҳром Абдураҳимов жуда фаол бўлди ва жамоасининг муҳим голларидан бирини уришга эришди. Айнан шу боис Абдураҳимов турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи - Муҳсин Низомиддинов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритгани ҳақида юқорида ёздик. Нукусдаги муҳим ғалаба қўлга киритилишида мураббий Муҳсин Низомиддиновнинг хизмати катта. Сайтимиз талқинига кўра, айнан Низомиддинов турнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

 

Рейтинг:    

Комментарии

+2   
01 апр 14:15:14
SHM
Мухсин Низомиддинов ютмаганда жамоадан кетар эди катта эхтимол билан, барибир бундай уйин билан узокка бормаса керак.
   
01 апр 12:29:38
Озод Ачилов
Ответ на комментарий пользователя Manchester N_1
Mashhurjon Xorazmni darvozabonida Mashʼal qayerdan paydo boʻldi deb turgandim toʻgʻirlashibdi
Машхур ўтган йили Машъал таркибида ўйнаган!!! Шунинг учун адашиб кетишгандир!!!
   
01 апр 12:23:46
Manchester N_1
Ответ на комментарий пользователя Choriev 87
Ҳаммаси яхшию нега Машъал логотипи эмас Хоразм логотипи қўйилган, изоҳ админдан.
Mashhurjon Xorazmni darvozabonida Mashʼal qayerdan paydo boʻldi deb turgandim toʻgʻirlashibdi
   
01 апр 12:19:31
Журабек Эргашев
Айнан шу боис Абдураҳимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Шуниям тугирлаворинглар
   
01 апр 12:17:44
Choriev 87
Ҳаммаси яхшию нега Машъал логотипи эмас Хоразм логотипи қўйилган, изоҳ админдан.
-1   
01 апр 14:14:12
SHM
Мухсин Низомиддинов ютмаганда жамоадан кетар эди катта эхтимол билан, барибир бундай уйин билан узокка борса керак.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика