RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Муаммолар қаҳрамонларни пайдо қилади Новости

Муаммолар қаҳрамонларни пайдо қилади

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев телеграмдаги каналида "Бунёдкор"ни қабул қилиб олган Виктор Карпенко хақида ёзди.

11 май куни “Бунёдкор” мураббийлар штабида ўзгариш юз берган эди. Кўплар Карпенко мураббийлик курсисига энг ноқулай пайтда ўтирганини айтяпти. Дарҳақиқат, уни жуда қийин ўйинлар кутиб турибди: бугун АГМК майдонига сафар, келгуси ҳафтада “Насаф” қабул қилинади.

Лекин масаланинг 2-томонини унутмаслик керак. 44 ёшли мутахассис “Бунёдкор”ни унча-мунча мураббий орзу қиладиган шароитда қабул қилиб олди.  Жамоа бу 2 ўйинни ютқазса ҳам, Карпенкога ортиқча босим бўлмайди. 

Чунки АГМКни тажрибали Вадим Абрамов ва Шуҳрат Мақсудов ҳам нисбатан кучли таркиб билан 6 ўйиндан бери енга олишмаётганди (5 таси мағлубият). “Насаф”га қарши охирги тўқнашувда эса шармандали мағлубият қабул қилинган (0:5). 

Бироқ, буюк мураббийлар қийин даврларда катта саҳнага чиқишини унутмаслик керак (Анчелотти, Хайнкес ёки Зидан каби). Ҳозир “Бунёдкор”даги вазият ҳам шундай. Агар АГМК ва “Насаф” мағлуб қилинса, мураббий ҳақиқий қаҳрамонга айланади. Очиғи, Карпенкода бундай қулай имконият бошқа ҳеч қачон бўлмаса керак. 

Ўз навбатида “Бунёдкор”да мураббий алмашиши Миржалол Қосимов билан Рўзиқул Бердиевнинг ишини янада қийинлаштирганини ҳам айтиш керак. Чунки Карпенко бўлажак ўйинларда қайси футболчилар хизматидан фойдаланишини тахмин қилиш ҳам қийин.

Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? У Мақсудовнинг ишини давом эттирадими ёки ўз сюрпризларини тайёрлаб қўйганми?

Муаллифнинг телеграмдаги каналига обуна бўлинг"Футбол анализи".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика