МТЖ таркибида битта ўзгариш бўлади(ми)?
12 ноя 2015 15:08
Новости
МТЖ таркибида битта ўзгариш бўлади(ми)?
Яна 3 соатдан сўнг Ўзбекистон милиий терма жамоаси "Пахтакор" Марказий стадионида КХДР терма жамоасига қарши ўйинни бошлайди.
МТЖнинг машғулотларидан келиб чиқиб, бугунги баҳсда қуйидаги футболчилар майдонга тушишини айтишимиз мумкин.
Дарвозабон: Александр Лобанов
Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Сервер Жепаров, Марат Бикмаев.
Ҳужумчи: Игорь Серегеев.
Айнан шундай таркиб билан терма жамоамиз Баҳрайнни ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб қайтган эди. Фақат Денисовнинг жароҳати туфайли, асосий таркибда Андреев ҳаракат қилган.
Келинг, бугунги ўйинда терма жамоамизга омад тилайлик! Таркибдан ким ўрин олмасин, барчамизга соат 19:50да "ҒАЛАБА", деган сўзни қайта - қайта айтиш насиб этсин.
Олға, ЎЗБЕКИСТОН!
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии