RU

Последние новости

21:00Лига 1. "Ланс" ва Ҳусанов Парижда ПСЖ меҳмони бўлмоқда, ҳисоб 4-дақиқадаёқ очилди (онлайн ҳисоб)  13 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  6 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  6 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3

МТЖ, Эрон ва Осиё ўйинлари Новости

МТЖ, Эрон ва Осиё ўйинлари

Ўзбекистон терма жамоаси 19 май куни Теҳронда Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бу ўйин йил бошидан бери терма жамоамиз учун учинчи ўртоқлик учрашуви бўлади. Хабарингиз бор, бунгача март ойида Сенегал ва Марокашга қарши баҳс ўтказгандик.

Кеча ЎФА расмий сайти терма жамоамиз Эронга йўл олганини хабар қилди. Таркиб эса олдинроқ эълон қилинганди. 21 футболчи ўрин олган рўйхатни кўриб балки сиз ҳам бошида ажабланган бўлсангиз керак. Ахир бу таркибни Ўзбекистон миллий терма жамоаси деб бўлмайди-да. Бу таркиб кўпроқ кузда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида қатнашадиган футболчилар жамоаси бўлса керак.

Ўзбекистон имкон қадар жаҳон чемпионати иштирокчилари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни мақсад қилганди ва бунгача Сенегал ҳамда Марокашга қарши ўтказилган баҳслар бу гап амалдалигини кўрсатди. Эрон ҳам ЖЧда ўйнадиган жамоа. Июнда биз билан ўйнайдиган Уругвай ҳам ЖЧга боради. Бу яхши, лекин...

Лекини шуки, шундай жамоалар "хўп" деб бизга розилик беряптими, демак биз ҳам бу имкониятдан унумли фойдаланишимиз талаб этилади. Ҳаш-паш дегунча баҳор ўтиб ёз келяпти, кўз очиб юмгунча куз ўтиб қиш яқинлашиб қолади ва қарабсизки Осиё Кубоги яқин. Эронга йўл олган таркибни кўриб нима дейиш мумкин? Бу футболчилар январда Осиё Кубогида ўйнайдими?

ЎФА сайти жуда чиройли изоҳ берибди: "Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоасига легионерлар жалб этилмайди ва асосан Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган ёш футболчилар хизматидан фойдаланилади". Мана шу жойи жуда қизиқ чиққан. "Эрон билан ўйинда Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган ёш футболчилар хизматидан фойдаланилади". Демак, Эронга қарши миллий терма жамоа ўйнамайди. Ахир бу шундоқ ҳам кундек равшан-ку. Таркибга қараб исталган мухлис бу миллий терма жамоа эмаслигини билади.

Осиё ўйинларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўйнайди ва улар сафига ёши катта уч футболчини қўшиш мумкин. Агар шундай десак, Эрон билан ўйин Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Аслида бу ҳақда Равшан Ҳайдаров бош қотириши керак. Лекин жамоани Теҳронга Тимур Кападзе олиб кетган. Жуда ғалати, шундай эмасми?

Мени энг кўп хавотирга солаётган томони Эроннинг бу таркибни кўриб нима учун миллий терма жамоани олиб келмадинглар деб савол бериши. Ва катта эҳтимиол билан шу савол ўртага ташланса керак. Чунки жаҳон чемпионатига ҳал қилувчи тайёргарликни бошлаган Эрон шунга яраша Ўзбекистондан ҳам кучли таркиб билан жиддий ўйинни кутади. Йўқса ўртоқлик учрашувига рози бўлиш на ҳожат. Айтайлик, Эроннинг кучли футболчилар нега келмади деб сўрашга ҳаққи бор, чунки рақиб ЖЧда ўйнайдиган таркиби билан тайёргарлик кўрмоқда.

Ашкан Дежага, Сардор Азмун, Алиризо Жаҳонбахш, Меҳди Тареми дейсизми, хуллас ҳаммаси сафда. Албатта, Эрон биз билан ўйнайди, ўйнамайди эмас, бироқ келишув бошқача бўлганди деб кейинги сафар ўртоқлик ўйинига рози бўлмаса-чи. Ҳозирги ҳолатда гўёки биз уларни "алдагандек" бўлиб қоляпмиз. Фикримча, Эрон бизни ҳурмат қилиб ўртоқлик ўйинига рози бўлдими, ўз навбатида биз ҳам уларнинг ҳурматини жойига қўйиб легионерларсиз бўлса-да, Ўзбекистоннинг энг кучли таркибини олиб боришимиз керак эди. Чунки мақсадимиз Осиё ўйинлари эмас, балки Осиё Кубоги бўлиши керак. Бироқ бунга энди кеч, самолёт аллақачон манзилга қўниб бўлди.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика