RU

Последние новости

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  2 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  53 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  255

Мўйдин Мамазулумов: “Яқин кунларда ”Локомотив”даги тақдиримга ойдинлик киритилади” Новости

Мўйдин Мамазулумов: “Яқин кунларда ”Локомотив”даги тақдиримга ойдинлик киритилади”

Кеча миллий чемпионатимизнинг сўнгги туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди ва шу тариқа мавсум якунланди. Наманганда меҳмон бўлган “Локомотив” қийин ғалабага эришди.

Аниқроғи “Навбаҳор”нинг сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юборгани якунда “темирйўлчилар”га ғалаба келтирди. Аммо чемпионлик пойгасида “Пахтакор” билан бўлган курашда “Локомотив” барибир ўзиб кета олмади. Жорий мавсумнинг биринчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказиб кейинчалик “Локомотив” сафидан ўрин олган тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов кечаги учрашувда собиқ жамоасини жазолади. Ўйиндан сўнг у билан суҳбатлашдик.


- Мўйдин ака, аввало “Навбаҳор” билан ўтган учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Гарчи жамоангиз ушбу баҳсда муваффақият қозонган бўлсада, чемпионлик пойгасида “Пахтакор”дан барибир ўта олмади. Шу боис Наманганда қўлга киритилган ғалаба унчалик татимагандир?
- Ғалаба қозониш доимо ёқимли. Тўғри, чемпион бўлиш мақсадида сўнгги тургача кураш олиб бордик. Аммо бу бизга боғлиқ эмасди. Лекин шунга қарамай жамоамиз Наманганга фақат ғалаба қозониш ниятида борганди. Шунинг учун бутун баҳс давомида барчамиз муваффақият қозониш ҳақида ўйладик. Айтиш керакки, шу куни “Навбаҳор” бизга муносиб равишда қаршилик кўрсатди. Бу клубда олдин ўйнаганим учун ҳам айтаманки, яхши, курашчан жамоа.   

- Эътиборлиси захирадан майдонга тушиб ғалаба келтирувчи гол муаллифига айландингиз. Буни кутганмидиз?
- 2:1 ҳисобида ортда қолаётган эдик. Бундай вазиятда қандай бўлмасин жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолишга харакат қилдим. Ҳаммаси Яратгандан. Олдиндан нимадир қилиб юбораман деб аниқ айта олмайсан киши. Лекин яхши ният билан тушгандим.

- “Локомотив” финишга 2-ўрин билан етиб келди. Буни жамоада қандай қабул қилишди?
- Мавсум аввалида раҳбарият томонидан чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шунингдек Кубок баҳсларида ҳам бош совринни қўлга киритиш асосий мақсадлардан бири эди. Аммо чемпионатда ҳам кубокда ҳам ниятимизга ета олмадик. Бу –футбол. Энди бор эътиборни кейинги йилга қаратиш керак. Чемпионат доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912”га қарши ўйиндаги йўқотилган очколар бугунги кунга келиб бизга қимматга тушди. 


- “Локомотив”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа деса ҳам бўлади. “Локо”га аслида совринларни ютиш учун келгандим. Давралар оралиғида мени бу ерга собиқ мураббий Вадим Абрамов таклиф этиб, ишонч билдирганди. Вадим Карленович ишлаган пайтида бошланғич таркибдан жой эгалладим. Бироқ кейинчалик асосан захирада қолиб кетдим. Лекин шунга қарамай “Локомотив”даги фаолиятимдан нолимайман. Жамоа билан чемпионликка эришишни истагандим. Лекин кумуш ҳам ёмон эмас. Насиб қилса келаси йил чемпион бўлармиз.

- Адашмасам “темирйўлчилар” билан амалдаги шартномангиз шу йилнинг охирида ўз кучини йўқотади. Кейинги тақдирингиз ҳақида нима дейсиз?
- Яқин кунларда бунга ойдинлик киритилади. Тўғри, “Локо” билан тузган битим якунига етиб бормоқда. Аммо клубда қолиш қолмаслик масаласи раҳбарият билан гаплашилгач маълум бўлса керак. Ўзимга қолса Тошкент клубида қолган бўлардим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика