Моуринью Туркия жамоасига устозлик қилади
31 мая 2024 16:39
Новости
Моуринью Туркия жамоасига устозлик қилади
Жозе Моуринью "Фенербахче"нинг янги бош мураббийига айланади.
Томонлар 2 йиллик шартнома бўйича келишиб олдилар. Бу ҳақда италиялик инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. Моуринью Туркия клуби бош мураббийи сифатида Исмоил Карталнинг ўрнини эгаллайди.
"Фенербахче" ўтган мавсум Туркия чемпионатида 2-ўринни эгаллаганди.
Португалияликнинг сўнгги клуби "Рома" бўлиб, у жамоада 2021 йилнинг июлидан 2024 йилнинг январигача ишлаган. Бунгача "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Реал", "Интер", "Порту" ва бошқа жамоаларда фаолият юритган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии