Моуринью: "Тоттенхэм"даги биринчи кунимдаёқ Эриксен шартномани узайтирмаслигини айтган"
01 фев 2020 12:37
Новости
Моуринью: "Тоттенхэм"даги биринчи кунимдаёқ Эриксен шартномани узайтирмаслигини айтган"
"У кетишга қарор қилганини аллақачон билардик. Кристиан билан келишувга кўра айтишмаган, лекин менинг "Тоттенхэм"даги биринчи кунимдаёқ у менга жамоа билан шартномани узайтирмаслигини айтганди. Ўшанда биз жаноб Леви ("Тоттенхэм" президенти) билан вазиятдан чиқиш йўлини қидира бошлагандик.
Мотивацияни йўқотган, лекин профессионал ва клубга ҳурматни сақлаган ўйинчига беришим мумкин бўлган барча имкониятни тақдим этдим. Жаноб Леви эса бизнес тарафлама кўп нарса қилишга муваффақ бўлди.
Мен Тоби Алдервейрелдни янги шартнома имзолашга кўндиришга ҳаракат қилдим, у эса менга баъзи жабҳаларда иккиланаётганини айтди. Кристиан дарҳол қарор қабул қилиб бўлганини ва уни фикридан ҳеч ким қайтара олмаслиги маълум қилди. Ўша палладан бошлаб мен жамоани усиз қуришга ҳаракат қилдим", - дея Моуриньюнинг сўзларини келтирди "Goal.com" нашри.
Комментарии