Моуринью: "Сэр Алекс "Манчестер Юнайтед"да 20 йилдан ошиқ фаолият юритди..."
19 мая 2022 19:51
Новости
Моуринью: "Сэр Алекс "Манчестер Юнайтед"да 20 йилдан ошиқ фаолият юритди..."
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Рим жамоасидаги келажаги ҳақида тушган саволга жавоб берди.
"Муҳими, ҳозирги кун билан яшаш. Мен "Рома"да қолмоқчиман. Менга бу ерда бўлиш ёқади. Уч йиллик шартнома имзолаганман, кейин нима бўлишини кўрамиз. "Рома"ни Фергюсон каби бошқара оламанми? Сэр Алекс "Манчестер Юнайтед"да 20 йилдан ошиқ фаолият юритди. Шундай экан, 79 ёшимгача "Рома"да қолишимга тўғри келаркан. Балки 70 ёшга тўлгунимча шу ерда қоларман", – дея фикр билдирди Моуринью.
"Рома" ва "Фейеноорд" ўртасидаги Конференциялар Лигаси финали 25 май куни Тирана (Албания)да бўлиб ўтади.
"Рома" айни дам Италия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии