Моуринью – Португалия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод
22 дек 2022 16:33
Новости
Моуринью – Португалия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод
Мураббий жамоани бошқаришга рози бўлса, "Рома" ва терма жамоадаги ишни бирлаштиради.
Жозе Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод ҳисобланади.
Португалия футбол федерацияси (FPF) 59 ёшли мутахассисни Фернанду Сантушга ўринбосар сифатида кўрмоқда, дея хабар берди Жанлука Ди Марцио.
FPF Моуриньюдан имкон қадар тезроқ жавоб олишни истамоқда. Агар мураббий терма жамоани бошқаришга рози бўлса, томонлар ечим топишади, бунинг эвазига у терма жамоа ва "Рома"даги фаолиятини бирлаштира олади.
Португалия бош жамоаси мураббийлигига яна бир номзод U-21 терма жамоасини бошқараётган Руй Жорже бўлиб қолмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии