Моуринью Ибаньес ҳақида: "Мен учун у танқидлардан ҳоли ўйинчи"
09 ноя 2022 19:49
Новости
Моуринью Ибаньес ҳақида: "Мен учун у танқидлардан ҳоли ўйинчи"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Италия чемпионатининг 13-тури доирасида "Лацио"га мағлуб бўлгач (0:1), ўз шогирди Рожер Ибаньесни қўллаб-қувватлади, айнан унинг хатоси ушбу ўйиндаги ягона голга сабаб бўлганди.
“Бу ерда иш бошлаганимнинг дастлабки куниданоқ бор кучини берган инсонни жуда ҳурмат қиламан. Биз ғалаба қозонганимизда, бирга ғалаба қозонамиз. Мағлубиятга учрасак, бирга ютқазамиз. Мен учун у танқидлардан ҳоли ўйинчидир", - деди Моуринью.
“Рома” айни дамда Италия чемпионатининг 13-туридан сўнг 25 очко билан олтинчи ўринда бормоқда. Моуринью шогирдлари навбатдаги учрашувини бугун “Сассуоло”га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии