RU

Последние новости

Моуринью Европа Лигаси ҳақида гапирди Новости

Моуринью Европа Лигаси ҳақида гапирди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньюга ЛАСК билан ўйин олдидан Европа Лигасида 3-бор ғалаба қозониши мумкинлиги тўғрисида савол берилди.

"Ҳаракат қиламиз. Бу узоқ давом этадиган қийин турнир. Кейин плей-оффга чиқасиз ва Чемпионлар Лигасидан жамоалар қўшилади. Бу жуда адолатсиз иш.

ЕЧЛнинг квалификация босқичига чиқолмасангиз, бошқа бир мусобақада ғалаба қозониш имкониятингиз сақланиб қолади. Агар Европа Лигасининг гуруҳ босқичида 3-ўринни олсангиз, уйга жўнашга мажбурсиз", – деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Моуринью мазкур турнирни 2003 йилда "Порту" билан, 2017 йилда "Манчестер Юнайтед" билан ютган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика