RU

Последние новости

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  8 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  360 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  28 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Моуринью: "Биринчи ўйинда "Буде-Глимт"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим" Новости

Моуринью: "Биринчи ўйинда "Буде-Глимт"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим"

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Конференциялар Лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида "Буде-Глимт" устидан қозонилган ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдирди.

"Асосийси, ярим финалга чиқанимиз. Биринчи дақиқаларданоқ юқори босим ўтказдик, шиддатли ва ҳимояда ишончли ўйнадик. 2:0 бўлиб турган пайтда ўйинда ғалаба қозонишимизни ҳис қилдик.

Биринчи ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим. Тўғрисини айтсам, ушбу рақибни тўртта ўйинда фақат бир марта мағлуб этганимизни қабул қилиб бўлмайди. Аммо бу ғалаба ҳаммасидан муҳим эди. 1:2 ҳисоби 5:2 га айланди. Сифатли ўйнаш – бу яхши. Ғалабага эришиш– ажойиб. 

Сифатли ўйиндаги мағлубият фақат жамоанинг ўзига хослиги ҳақидаги ўйлар билан ўзини юпатадиганларни хурсанд қилиши мумкин. Аммо улар ҳеч нарса ютмайдилар.

Ишонаманки, "Рома" одамлар ўйлагандан ҳам яхшироқ ўйнайди. Биз узоқ вақт давомида ютқазмадик, буни ирода кучига боғлаш жуда осон. Гап шундаки, бизда уюшган жамоа бор ва биз бундан-да яхшироқ ўйнай оламиз. 

Танаффусда футболчиларга гап рақибни камситиш, Норвегиядагидек 6:1 ҳисобида ғалаба қозониш эмас, ярим финалга чиқиш эканлигини айтдим. Жамоа эса бунга лойиқ эди", – деди португалиялик мутахассис.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика