Моуринью "Аталанта"га мағлубият сабабини айтди
25 апр 2023 20:46
Новости
Моуринью "Аталанта"га мағлубият сабабини айтди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью А Серия 31-тури доирасида "Аталанта"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
"Ўйинни 9 нафар футболчи билан тугатдик, устига-устак дарвоза устунини пойладик. Бу жамоани танқид қилишим жуда ва жуда қийин. Улар ўз имкониятлари даражасида футбол ўйнашмоқда. Ҳатто бой клубларда ҳам футболчилар етишмаса, муаммолар бошланади. Бу бир қанча клублар учун оддий муаммо бўлиши мумкин, бизда эса бу катта муаммо.
Бу жамоа жуда аҳил, қийин вазиятларда доимо бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Мухлислар бу жамоа билан фахрланиши керак. Жароҳатлар ўйинлар сонининг кўплиги билан боғлиқ. Пайшанба кунги ўйиндан кейин чарчоқ аломатлари сезилган футболчиларни ҳимоя қилишни истагандик. Бироқ бу амалга ошмади", - деди мутахассис.
"Рома" навбатдаги учрашувини 29 апрель куни "Милан"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии