Моуриньонинг собиқ ёрдамчиси нега Мессининг "Интер"га ўтиши мумкинлигини айтди
02 мая 2020 12:31
Новости
Моуриньонинг собиқ ёрдамчиси нега Мессининг "Интер"га ўтиши мумкинлигини айтди
Жозе Моуриньонинг "Интер"даги собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш нега "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг Милан клубига ўтиши мумкинлигини айтди.
Унинг сўзларига қараганда, трансфер амалга ошиши мумкин. Бу трансферга "нерадзуррилар" вице-президенти Хавьер Санетти туртки бўлиши мумкин.
"Менимча, ушбу трансфер амалга ошиши мумкин. Клубда Санетти ишлаяпти. У аргентиналик ўйинчиларни доим жамоага жалб қила олган инсон бўлган. Менимча, у Месси билан келиша олади. "Интер"да ўйнаган барча аргентиналиклар ажойиб бўлишган. Месси ҳам улардан бири бўлиши мумкин", - дейди Мораиш.
Комментарии